• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    АҚШ ҳукумати фикрича, Facebook рақобат хавфини бартараф қилиш учун Instagram ва WhatsApp’ни сотиб олган. Энди у компанияни бўлиб юборишни талаб қилмоқда

    АҚШ Федерал савдо комиссияси (FTC) (ҳукуматнинг мустақил агентлиги) Facebook’ни монополияга қарши қонунчиликни бузганликда айблади ҳамда компанияга Instagram ва WhatsApp’ни сотиш мажбуриятини юклаш талаби билан судга мурожаат қилди, деб ёзади Meduza. 46 та штат, Колумбия округи ва Гуам ҳудуди прокурорлари қўллаб-қувватлаган текширув шу жумладан, Марк Цукерберг ва Facebook’нинг бошқа топ-менежерлари ички ёзишмаларига ҳам асосланган. Ушбу хатларда компания раҳбарияти Instagram ва WhatsApp’нинг оммабоплигини тўғридан-тўғри ўз компаниялари учун хавф деб атаган, уларни сотиб олиш эса ушбу хавфни бартараф этиш йўли эканлигини айтган.

    Фото: LETA

    Фото: LETA

    FTC нима деяпти?

    FTC ўз даъвоси анонсида ёзишича, Facebook компанияси кўп йиллар давомида рақобатни чеклаб қўядиган сиёсат олиб бориш орқали «ижтимоий тармоқлар бозорида монополияни қўллаб-қувватлаган».

    Facebook стратегиясидаги, FTC’нинг фикрини тасдиқловчи мисоллар: компаниянинг 2012 ва 2014 йилларда Instagram ва WhatsApp’ни сотиб олиши, шунингдек, бошқа ишлаб чиқувчилар платформадан ва АПИ (дастурий интерфейс)дан фойдаланишни чеклаши (бу ҳам компаниянинг монопол ҳолатига нисбатан эҳтимолий хавфларни бартараф қилишга қаратилган).

    FTC’нинг Колумбия округи судига йўналтирилган 58 саҳифали мурожаатномасида Марк Цукерберг ва Facebook’нинг бошқа ходимлари турли йилларда олиб борган ички ёзишмаларига асосланган ўнлаб далиллар келтирилган. Масалан, 2008 йилда Facebook асосчиси «рақобатлашгандан кўра, сотиб олган яхшироқ» эканлигини ёзган ва комиссия фикрича, компания ундан кейинги йилларда шу стратегияга амал қилган.

    Чунончи, 2012 йил февралида Цукерберг агар Instagram мустақил компания бўлиб қолса, ёки уни Google ё Apple сотиб олса, бу сервис мобил қурилмалардаги ривожланиш бўйича «Facebook’ни анча орқада қолдириши» мумкин деб ҳисоблаган.  Instagram учун «кўп пул тўлаш ҳақида ўйлаб кўриш керак, шекилли», деб ёзган эди Цукерберг ўшанда.

    Facebook молиявий директори Дэвид Эберсманга йўлланган бошқа хатида Цукерберг Instagram, Path, Foursquare ёки бошқа шунга ўхшаш ижтимоий сервисларни сотиб олиш орқали, агар бозорда буларга ўхшаш механикаларга асосланган бошқа сервислар пайдо бўлган тақдирда, компания вақтдан ютиш имкониятига эга бўлишини тушунтирган: «Агар биз Facebook’ка уларнинг ижтимоий механикаларини қўшсак, бундай янги маҳсулотлар оммабоп бўлмайди, чунки бизда уларнинг механикалари аллақачон ишлаётган бўлади». The Verge қайд этишича, бир соатдан кейин Цукерберг яна битта хат юборган: «Мен уларнинг биз билан рақобатлашишига халқит бериш учун уларни сотиб олишимиз керак, демоқчи эмасдим». Монополияга қарши кураш идораси фикрича, бу хатни норақобат хатти-ҳаракатда ўз айбини тан олиш деб ҳисоблаш мумкин.

    Facebook Instagram’ни бир миллиард долларга сотиб олгани ҳақида 2012 йил 9 апрелда эълон қилган эди. Ўша куниёқ Цукерберг ҳамкасбларидан бирига шундай деб ёзган: «Мен сизнинг бизга хавф солаётган Google+ эмас, Instagram эканлиги ҳақидаги (ёпиқ гуруҳдаги) постингизни эслайман. Сиз ҳақ эдингиз. Лекин стартапларнинг битта ўзига хос жиҳати бўлади: кўпинча уларни сотиб олиш мумкин».

    Instagram томонидан бўладиган хавфни нейтраллаштириб, дейилади FTC даъвосида, Facebook навбатдаги муаммога эътибор қаратди — у шундан иборат эдики, мессенжер сифатида ишлайдиган дастур ё тегишли функцияларни қўшиш орқали, ё алоҳида дастурни ишга тушириш орқали ижтимоий тармоқлар бозорига чиқиши мумкин. Муаммо манбаси WhatsApp бўлиб, у бошқа мессенжерлар каби фақат Осиёда эмас, бутун дунёда оммабоп эди ва Apple’нинг iMessages’и каби битта платформага боғлиқ эмасди.

    Мессенжерлар томонидан келаётган хавф тўғрисида Facebook раҳбариятида 2012 йил бошида гап очилди, октябрда эса топ-менежерлардан бири «бу, эҳтимол, бизнинг компания дуч келган энг катта хавф» деб ёзди. 2014 йилда WhatsApp 19 миллиард долларга сотиб олинди. Шу тариқа, деб ҳисоблайди монополияга қарши идора, Facebook WhatsApp’нинг ижтимоий тармоққа айланиш хавфини нейтраллаштириш билан бирга, бошқа мессенжерларнинг тегишли ҳажмгача ўсиш имкониятини ҳам қийинлаштирди.

    FTC’нинг Facebook’ка нисбатан норозилиги нафақат корпорациянинг харидларига, балки рақобатга халал берувчи шароитларни яратишига ҳам тааллуқли. Масалан, Facebook API (дастурий интерфейс)и орқали маълумот узатиш ёки қабул қилишни истаган сервислар ижтимоий тармоқнинг асосий механикаларидан фойдаланмаслиги шарт — бошқача айтганда, улар рақобатчи ижтимоий тармоқлар бўла олмайди. Платформа сиёсати бошқа ижтимоий тармоқларнинг Facebook’дан фойдаланувчиларнинг маълумотларини экспорт қилишини тўғридан-тўғри тақиқлаб қўйганди.

    Даъвода Onavo компаниясининг сотиб олиниши воқеаси ҳам келтирилади, у фойдаланувчиларга бепул VPN таклиф қиларди, лекин эвазига улар қандай дастурлардан фойдаланиши ҳақида кўплаб маълумотларни йиғиб оларди. «Onavo’ни сотиб олиш орқали, биз энг оммабоп дастурлар ҳақидаги маълумотни қўлга киритдик. Биз стратегик ўзлаштиришларни амалга оширишда бу маълумотлардан фойдаланишимиз керак», — дейилади 2013 йил декабридаги Facebook ички хабарида. 2019 йилда корпорация махфийликни бузиш борасидаги айбловлардан кейин Onavo’ни ёпди.

    FTC нимани хоҳлаяпти?

    Биринчидан, савдо комиссияси суддан Instagram ва WhatsApp’ни алоҳида компанияларга бўлиб юборишни сўрамоқда, токи «шикоятда таърифланган хатти-ҳаракатлар бўлмаганида, ҳамон мавжуд бўладиган рақобат қайта тиклансин».

    Иккинчидан Facebook’ка бўлғуси ўзлаштиришларнинг барчасини ҳукумат билан мувофиқлаштириш мажбуриятини юкламоқчи (CNN қайд этишича, фақат қиймати 10 миллион доллардан ошадиган олди-сотдиларни мувофиқлаштириш керак бўлади).

    Учинчидан, Facebook зиммасига API ва маълумотларга нисбатан чекловлар ва бошқа хатти-ҳаракатлар билан рақобатга халал бермаслик мажбуриятини юкламоқчи.

    Facebook нима деяпти?

    FTC’нинг даъвосига жавобан корпорация вице-президенти Женнифер Ньюстед корпоратив блогда пост эълон қилди, у шундай бошланади: «Ҳар куни миллиардлаб одамлар Facebook маҳсулотларидан фойдаланади. Уларнинг вақти ва эътиборини жалб қилиш учун, биз бутун дунё бўйлаб кўплаб сервислар билан рақобатлашамиз».

    Ньюстед эътибор қаратган нарса шуки, FTC’нинг ўзи Instagram’ни сотиб олиш бўйича битимни бир овоздан маъқуллаган, Еврокомиссия эса WhatsApp’ни сотиб олишда ҳеч қандай қонун бузилишларини аниқламаган. «Регуляторлар бу олди-сотдиларга рухсат бериб тўғри иш қилди, чунки улар рақобатга хавф солмасди», — дея таъкидлади Ньюстед.

    «Энди, кўп йиллар ўтганидан кейин, идора хато қилганини ва барчасини бошидан бошламоқчи эканини айтмоқда, — дейилади унинг баёнотида. — Facebook Instagram ва WhatsApp’ни бугунги — барча фойдаланувчилар учун севимли дастурлар ҳолига келтириш учун миллиардлаб доллар пули ва миллионлаб соат вақтини сарфлаётганида FTC ва АҚШ ҳукумати бир четда турган эди».

    Шунингдек, Ньюстеднинг фикрича, FTC’нинг даъвоси умуман бозор учун рискка эга: унинг ёзишича, энди «ҳеч бир олди-сотди узил-кесил бўлмайди» ва даъво «компаниялар қўшилишининг АҚШ ҳукумати томонидан маъқулланиш жараёнини шубҳа остига қўяди». Шу билан бирга, FTC собиқ раиси Уильям Ковавич CNN’га маълум қилишича, амалдаги ҳеч бир қонун идора томонидан олдиндан маъқулланган олди-сотдини қайта кўриб чиқишни тақиқламайди.

    Корпорация судда ўз позициясида қатъий турмоқчи ҳамда Instagram ва WhatsApp устидан назоратни сақлаб қолишга эришмоқчи.

    Instagram ва WhatsApp’да нима дейишган (ёки нима деб ўйлашган)?

    The Verge қайд этишича, Instagram ва WhatsApp асосчилари улар Facebook’ка қўшилганидан кейин ўз компанияларини тарк этган. Ўз салбий фикрини улардан биттасигина — WhatsApp’дан Брайан Эктон очиқча айтиб ўтди — 2018 йил баҳорида у ҳатто #deletefacebook акциясида ҳам қатнашди. Ўшанда фойдаланувчилар маълумотларнинг Cambridge Analytica компаниясига сизиб чиқиши сабабли, ижтимоий тармоқдаги аккаунтларини ўчиришга чақиришган эди.

    WhatsApp асосчиларидан яна бири Ян Кум ҳам компаниядан кетди — ОАВлар ёзишича, у Facebook фойдаланувчилар маълумотлари билан қандай иш тутаётганидан норози бўлган. Instagram асосчилари Кевин Систром ва Майк Кригер ҳам, тахминларга кўра, Facebook раҳбарияти билан зиддият туфайли кетган.

    14.12.2020, 09:15   Изоҳ (0)   9511
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қирғизистонда 18 киши президентликка номзод сифатида рўйхатга олинди

    13.12.2020, 23:38

    Рамзан Қодировнинг 20 ёшли қизи Грознийда мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи бўлди

    13.12.2020, 23:17

    Франция фуқароси Европа лотереяси тарихидаги рекорд ютуқ — 200 миллион евро ютиб олди

    13.12.2020, 22:58

    Германияда 16 декабрдан бошлаб карантин чоралари кучайтирилади

    13.12.2020, 22:16

    Хитойда бир кишида COVID-19 аниқлангани сабабли бутун шаҳар карантинга ёпилди

    13.12.2020, 20:16

    АҚШда коронавирусга қарши эмлашнинг биринчи босқичи бўйича режалар маълум қилинди

    13.12.2020, 17:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Путин Украинада жанг қилган Шимолий Корея аскарларини “қаҳрамон” деб атади

    Дунё | 17 август, 11:08

    Ҳамзат Чимаев Дю Плессини мағлубиятга учратиб, UFC’нинг янги чемпионига айланди (видео)

    Спорт | 17 август, 10:49

    Россияда оғир ҳаётий вазиятда қолган 100 дан ортиқ фуқаро Ўзбекистонга қайтарилади

    Ўзбекистон | 17 август, 10:35

    Ўзбекистонда солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида хабар берганларга қанча мукофот тўлангани маълум қилинди

    Ўзбекистон | 17 август, 10:01

    Жавобидан ҳайратда қоласиз: “Сеними, шошмай тур” мультфильмида одамлар қаерга ғойиб бўлган?

    Кино | 17 август, 09:30

    Ўзбекистонда божхона органлари томонидан кўрсатиладиган пулли хизматлар рўйхати тасдиқланди

    Ўзбекистон | 17 август, 09:03

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    Ўзбекистон | 16 август, 23:46

    Грецияда 4 кун ичида 242 та ўрмон ёнғини содир бўлди (видео)

    Дунё | 16 август, 23:39
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.