Удон − япон буғдой унидан тайёрланган лапша. Сабзавотлар қўшиб тайёрланадиган витаминларга бой удон лапша таоми тушлик ёки кечки овқат учун айни муддао.
Керакли маҳсулотлар:
- Мол гўшти − 200 грамм;
- Пиёз − 100 грамм;
- Булғор қалампири − 200 грамм;
- Саримсоқ − 10 грамм;
- Лапша (удон) − 150 грамм;
- Чили соуси − 50 грамм;
- Соя − 20 грамм;
- Кунжут − бир чимдим;
- Туз ва зираворлар.
Керакли маҳсулотлар ажратиб олинади.
Пиёз ва булғор қалампири сомонча шаклида тўғралади, саримсоқ майдаланади.
Мол гўшти ҳам шу шаклда тўғралади.
Мол гўшти товада қовуриб олинади.
Устидан сабзавотлар солиб, қовурилади.
Устидан соус солинади.
Қайнатиб олинган удан лапша аралашма устига солиниб, яхшилаб аралаштирилади. Бироз димлаб қўйилади.
Туз ва зираворлар сепилади. Дастурхонга тортишдан аввал устига кунжут билан безак берилади.
Ёқимли иштаҳа!
Изоҳ (0)