• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12895.55
    • RUB159.38
    • EUR14338.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда 29 август куни 337 кишида коронавирус аниқланди. Даволанаётган беморлар сони 2500 дан камайди

    Ўзбекистонда 28 август соат 23:30 дан 29 август соат 23:30 га қадар коронавирус юқтириб олиш билан боғлиқ 337 та ҳолат қайд этилди. Кетма-кет бешинчи кун касалланганлар сони 400 нафарга етмаяпти. Янги ҳолатлардан сўнг Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 41160 нафарга етди.

    ССВ ҳисоби бўйича 309, «Дарё» ҳисоби бўйича 318 киши коронавирус асоратларидан вафот этган.

    ССВ ҳисоби бўйича 309, «Дарё» ҳисоби бўйича 318 киши коронавирус асоратларидан вафот этган.
    Фото: Telegram / @ssvmatbuotkotibi

    Янги касалланиш ҳолатлари

    Янги касалланган 337 кишининг барчаси тана ҳарорати кўтарилгани боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган:
    • Тошкент шаҳрида — 213 нафар;
    • Тошкент вилоятида — 96 нафар;
    • Хоразм вилоятида — 8 нафар;
    • Бухоро вилоятида — 7 нафар;
    • Андижон вилоятида — 4 нафар;
    • Қашқадарё вилоятида — 3 нафар;
    • Наманган вилоятида — 2 нафар;
    • Фарғона вилоятида — 2 нафар;
    • Қорақалпоғистон Республикасида — 2 нафар.
    Кун давомида 9 та ҳудудда коронавирусга чалиниш ҳолати қайд этилди. 28 август куни ўтказилган йиғилишда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев жорий ҳафтада кунига ўртача 370 нафар янги бемор аниқлангани, карантин талаблари юмшатилган ҳозирги шароитда ушбу рақам назорат кўрсаткичи бўлишини қайд этганди. Президент ҳақиқий ҳолат бўйича рақамларни яширишга мутлақо йўл қўймаслик тўғрисида барча раҳбарларни огоҳлантирди. Бунга уриниш жиноий жавобгарликкача бўлган қатъий чораларга олиб келиши мумкинлиги таъкидланди.

    Тошкент шаҳрида 213 кишида коронавирус аниқланди. Август ойида Тошкентда энг кам касаллик аниқланган кунда (25 август) 61 кишида, энг кўп касаллик аниқланган кунда (9 август) 509 кишида COVID-19 қайд этилди. Касалликка чалинганларнинг умумий сони 25 мингдан ошиб, 25 134 нафарга етди. Ўзбекистон бўйича коронавирусга чалинганларнинг 61 фоизи Тошкент шаҳри ҳисобига тўғри келмоқда.

    Тошкент вилоятида 96 кишида COVID-19 аниқланди. Вилоятда 26 июлдан 25 августгача фақатгина бир марта (23 август куни) касалланиш ҳолатлари 100 тага етмаганди. 26 августдан бошлаб эса Тошкент вилоятида ҳар куни 92 тадан 98 тагача янги ҳолатлар рўйхатга олинмоқда. Август ойининг 29 куни ичида Тошкент вилоятида коронавирусга чалинганлар сони 4194 кишига кўпайди ва 7020 нафарга етди. Тошкент вилояти бу кўрсаткичга эришган Тошкент шаҳридан кейин 2-ҳудуд бўлди.

    Хоразм вилоятида 8 кишида коронавирус қайд этилди. Вилоятда 24 августдан бери энди янги ҳолатлар рўйхатга олинмоқда. Август ойида Хоразмда 9 кун янги касалланиш ҳолатлари аниқланди. Бу кунларда жами 96 кишида COVID-19 қайд этилди. Касалликка чалинганларнинг умумий сони 470 нафарга етди. Ўзбекистон бўйича коронавирусга чалинганларнинг 1,1 фоизи Хоразм вилояти ҳиссасига тўғри келади.

    Бухоро вилоятида 7 кишида коронавирус аниқланди. Вилоятда август ойида коронавирусга чалинганлар сони 208 кишига кўпайди. Бухородаги жами касалланиш ҳолатларининг 20 фоизи август ойига тўғри келди. Бухорода коронавирус юқтириб олганлар орасида вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Карим Камолов ҳам бор эди, у 22 август куни Тошкент шаҳрида вафот этди. 28 август куни унинг ўрнига Фарҳод Умаров Бухоро вилояти ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди.

    Андижон вилоятида 4 кишида COVID-19 қайд этилди. Вилоятда охирги 44 кун ичида (17 июлдан бери) фақат 4 марта — 25 июль, 8 август, 15 август ва 28 август кунлари янги касалланиш ҳолатлари аниқланмаган. Андижонда деярли ҳар куни COVID-19’га чалинганлар аниқланаётган бўлса-да, 16 августдан бери кунлик касалланганлар сони 5 нафардан ошмади. Август ойида вилоятда 191 кишида коронавирус қайд этилди. Касалликка чалинганларнинг умумий сони 1186 нафарга етди. Ой бошида Ўзбекистон бўйича коронавирусга чалинганларнинг 4,1 фоизи Андижон вилояти ҳисобига тўғри келган бўлса, ҳозирда бу кўрсаткич 2,9 фоизга тушди.

    Қашқадарё вилоятида 3 кишида COVID-19 аниқланди. Август ойида Қашқадарёда 237 кишида коронавирус қайд этилди, касалланганларнинг умумий сони эса 930 нафарга етди. Ўзбекистон бўйича коронавирусга чалинганларнинг 2,2 фоизи Қашқадарё ҳисобига тўғри келмоқда.

    Наманган вилоятида 2 кишида коронавирус қайд этилди. Август ойининг 17 кунида Наманганда янги касалланиш ҳолатлари рўйхатга олинган. Бу кунларда жами 160 кишида коронавирус аниқланди. Таққослаш учун, Жиззах вилоятида эпидемия мавсуми бошидан бери 155 кишида коронавирус қайд этилган.

    Фарғона вилоятида 2 кишида COVID-19 аниқланди. Август ойи бошида вилоятда кунига 20 тагача янги ҳолатлар рўйхатга олинаётганди. Аммо 10 августдан бошлаб Фарғонада янги беморлар аниқланганида касалланиш ҳолатлари 5 тадан ошмаяпти. Август ойида Фарғонада 72 кишида коронавирус аниқланди. Бу вилоятдаги жами касалланиш ҳолатларининг 22,2 фоизига тенгдир.

    Қорақалпоғистон Республикасида 2 кишида коронавирус аниқланди. Республикада август ойида 94 кишида COVID-19 қайд этилди, бу Қорақалпоғистондаги жами касалланиш ҳолатларининг 21 фоизига тенгдир.

    Ўлим ҳолатлари ва аҳволи оғир беморлар

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкент шаҳрида 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этганини хабар қилди. 27 ва 28 август кунлари вазирлик 5 тадан ўлим ҳолатлари ҳақида ахборот берганди. 29 август куни вафот этганларнинг 2 нафари аёл, 4 нафари эркакдир.

    Биринчи ўлим. Тошкент шаҳри Миробод туманида яшаган 72 ёшли Н.Ш. исмли аёл вафот этган.

    Иккинчи ўлим. Тошкент шаҳри Олмазор туманида яшаган 65 ёшли Э.Р. исмли эркак вафот этган.

    Учинчи ўлим. Тошкент шаҳри Юнусобод туманида яшаган 79 ёшли Ж.К. исмли аёл вафот этган.

    Тўртинчи ўлим. Тошкент шаҳри Олмазор туманида яшаган 57 ёшли М.А. исмли эркак вафот этган.

    Бешинчи ўлим. Шайхонтоҳур туманида яшаган 79 ёшли М.Х. исмли эркак вафот этган.

    Олтинчи ўлим. Учтепа туманида яшаган 64 ёшли А.Ш. исмли эркак вафот этган.

    Ҳозиргача Соғлиқни сақлаш вазирлиги 309 кишининг коронавирус асоратларидан вафот этганини хабар берди. «Дарё» ҳисоби бўйича коронавирусга чалингач, вафот этганлар сони 318 нафарни ташкил этмоқда. Давлат хизматлари агентлиги 15 июль куни Навоий вилоятидаги 61 ёшли ходими Адҳамжон Деҳқонов, Маданият вазирлиги эса 18 июль куни 32 ёшли ходими Акмал Ирисов коронавирус асоратларидан вафот этгани, Олмалиқ шаҳри ҳокимлиги 9 ва 15 июль кунлари шаҳар шифохоналарида вафот этган икки аёлда коронавирус тасдиқлангани ҳақида хабар берган. Шунингдек, 19 июль куни Чилонзор тумани Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази бактериология лабораторияси мудири 62 ёшли Марҳабо Аҳмедова, 22 июлда бош прокурорнинг собиқ ўринбосари, Қорақалпоғистон прокуратурасида бўлим бошлиғи бўлиб ишлаётган 66 ёшли Ҳакимбай Халимов коронавирус асоратларидан вафот этгани хабар қилинган. 31 июль куни Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят суди судьяси, 53 ёшли Хайриддин Шермуҳамедов, 1 август куни Тойлоқ тумани прокурори Фарҳод Абдухолиқов, Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси «Буюк келажак» кенгаши эксперти Санжар Жалолов 58 ёшида вафот этгани хабар берилди. Бироқ ушбу тўққиз ҳолат ҳақида ССВ томонидан айни вақтгача ахборот берилмаган.

    Таниқли режиссёр Сарвар Каримов ҳам 17 июль куни отаси коронавирус инфекциясидан вафот этгани, аммо унга ташхис қўйилмаганини маълум қилганди. Режиссёрнинг ўзи ва унинг бошқа оила аъзоларида коронавирус тасдиқланган. Шунингдек, 26 июль куни бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов 24 июль куни Самарқанддаги Ипак йўли халқаро туризм университетининг 33 ёшли магистранти Ўткир Темиров касалликдан вафот этганини айтган. Маълум бўлишича, марҳум ўзида COVID-19’нинг барча белгилари бўлса-да, тест ҳам топшира олмаган, касалхонага ҳам ёта олмаган. Қорақалпоғистоннинг Тахтакўпир тумани шифохонасининг 32 ёшли тез тиббий ёрдам ҳамшираси Алия Жиемуратова 28 июль куни коронавирусдан вафот этгани ҳақида «Makan.uz» хабар тарқатди.

    Август ойи энг кўп бемор вафот этган ой бўлди. Март—июль ойлари оралиғида жами 148 кишининг вафоти ҳақида хабар берилган бўлса, август ойида ҳозиргача вафоти эълон қилинганлар сони 170 нафарни ташкил этмоқда.

    Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2492 нафар бемордан 276 нафари оғир, 138 нафари эса ўта оғир аҳволда. Икки кун аввал аҳволи оғир ва ўта оғир беморларнинг умумий сони 433 нафардан 412 нафарга тушганди, бир кун олдин 432 нафарга кўтарилди, энди 414 нафарга тушди. Ҳозирда даволанишни давом эттираётганларнинг 16,6 фоизининг аҳволи оғир бўлиб турибди.

    Касалликдан даволаниш

    29 август куни Ўзбекистоннинг 8 та ҳудудида 412 нафар бемор коронавирусдан соғайди. Август ойида 26 марта соғайганлар сони кунлик касалланиш кўрсаткичидан юқори бўлмоқда.

    Янги тузалганларнинг

    • 287 нафари Тошкент шаҳрида;
    • 103 нафари Тошкент вилоятида;
    • 10 нафари Бухоро вилоятида;
    • 4 нафари Андижон вилоятида;
    • 3 нафари Қашқадарё вилоятида;
    • 2 нафари Қорқалпоғистон Республикасида;
    • 2 нафари Наманган вилоятида;
    • 1 нафари Фарғона вилоятида касалликдан фориғ бўлди.
    Уларнинг қанчаси уй шароитида, қанчаси стационар шароитда даволанганига ССВ аниқлик киритмаган.

    Маълумот учун, Ўзбекистонда коронавирус эпидемияси сабаб соғлиқни сақлаш тизимига тушаётган юкламани бир қадар енгиллатиш мақсадида 5 июлдан бошлаб коронавирус инфекцияси аломатсиз кечаётган беморларга уй шароитида даволанишга рухсат берилган, ушбу йўналишда йўриқнома ва эслатмалар ҳам эълон қилинган.

    Бироқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирусга чалинганларга доир ахборотларида янги беморларнинг қанчасида касаллик аломатсиз (симптомсиз) кечаётганига аниқлик киритмаяпти, шу боисдан айни вақтда коронавирусдан даволанаётган беморларнинг қанчаси касалхоналарда қолаётгани, қанчаси уй шароитида даволанаётгани маълум эмас.

    Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 41160 нафар бемордан 38359 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 93 фоизни ташкил этмоқда. Бир кун аввал ҳам даволаниш кўрсаткичи 93 фоиз бўлганди. Бу энг юқори натижа ҳисобланади.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотлари бўйича айни пайтда 2492 нафар бемор COVID-19’дан даволанмоқда. 29 июль куни даволанишни давом эттираётган беморлар сони 9500 дан ортиқ эди. Бир ой ичида уларнинг сони деярли 4 баробарга камайди. Айни пайтда даволанаётган беморлар сони икки ой ичидаги минимумга тушди — 28 июнь куни 2597 нафар бемор коронавирусдан даволанаётганди.

    Ҳозирда энг кўп бемор Тошкент шаҳрида даволанмоқда — 1834 нафар. Фарғонада 3, Жиззахда 7, Қорақалпоғистонда 12, Навоийда 12, Хоразмда 17, Андижонда 22, Сурхондарёда 22, Сирдарёда 26, Қашқадарёда 35, Бухорода 36, Наманганда 42, Самарқандда 103 ва Тошкент вилоятида 321 нафар бемор қолди.

    Ҳозир барча ҳудудларда даволаниш кўрсаткичи 92 фоиздан 99 фоизгача етган.

    29.08.2020, 23:57   Изоҳ (0)   90354
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    АҚШда биринчи марта COVID-19’га қайта чалиниш ҳолати қайд этилди. Бу дунё бўйича тўртинчи шундай ҳолат

    29.08.2020, 23:43

    Ўзбекистонда пандемия даврида мактаблар фаолиятини ташкиллаштириш бўйича вақтинчалик санитария талаблари тасдиқланди

    29.08.2020, 23:17

    Тошкентда пиёдани уриб юбориб қочиб кетган Nexia ҳайдовчиси ўз айбига иқрор бўлиб ИИБга борди

    29.08.2020, 22:42

    Шавкат Мирзиёев Яшнободда ҳар 19 секундда битта музлатгич ишлаб чиқарадиган корхонани очиб берди

    29.08.2020, 22:35

    Видео: Сурхондарёда 11 ёшли ўғлига автомобиль бошқарувини топширган отага чора кўрилди. Отанинг ўзида ҳам ҳужжатлар йўқ

    29.08.2020, 21:46

    Урганчда 300 минг сўм пора олган СЭОМ раҳбарига жиноят иши қўзғатилди

    29.08.2020, 21:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида 


    Ўзбекистон Миллий банки “Олтин омонат”ни ишга туширмоқда


    MAGIC SAFARI — Марказий Осиёдаги биринчи тематик сафари-парк 15 май куни ўз эшикларини очади!


    ОСТИМ Глобал: 100 гектарлик замонавий саноат ҳудуди

     

    Тавсия этамиз

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Фуқароларни хорижга ишга жўнатишни ваъда қилган лицензиясиз ташкилотлар жаримага тортилди

    Ўзбекистон | 12 май, 23:50

    “Дарё” дайжести: 12 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 12 май, 23:30

    Андижонда Equinox тез ёрдам машинаси билан тўқнашди (видео)

    Ўзбекистон | 12 май, 22:50

    Самарқандда уч киши бир болани калтаклади (видео)

    Ўзбекистон | 12 май, 22:40

    Тошкентда электр тармоқлар корхонасининг икки ходими 10 минг доллар пора олаётганда ушланди

    Ўзбекистон | 12 май, 22:30

    Навоийда мактаб директори ўқувчиларни калтаклади

    Ўзбекистон | 12 май, 22:20

    Европа Иттифоқи Украинага Россиянинг музлатилган активларидан 900 млн евро ажратади

    Дунё | 12 май, 22:20

    Пентагон мигрантларни Гуантанамога олиб бориш ва қайтариш учун миллионлаб доллар сарфлади 

    Дунё | 12 май, 22:10

    Қамчиқ довонида икки киши юк машинаси хандаққа тушиб кетиши оқибатида кабинага қисилиб қолди (видео)

    Ўзбекистон | 12 май, 21:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.