• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл Шоу-бизнес Аёллар саҳифаси

    Нафис мато ва очиқ ранглар: таниқли инстаблогерларнинг ёзги образларини таҳлил қиламиз

    Ўзбекистонда ёзнинг жазирама иссиғи — айниқса июль—август ойларидаги +40°C атрофидаги ҳарорат аёлларни кўпроқ очиқ рангли, енгил матоли, ҳаво ўтказувчи либослар танлашга ундайди. Instagram саҳифалари орқали миллионлаб обуначиларга эга блогер аёл-қизлар ёзги образлар орқали ўз услубини намоён этмоқда. Зебо Раҳимова, Шаҳло Алижонова, Нозанин Ғаффорова, Умида Абдуғаффорова (Бонамур), Шаҳризода Мадаминова, Юнетта Акопян ва Ҳуснора Шодиева сингари таниқли аёлларнинг ёзги либослари ва улар танлаган мато, ранг ҳамда услубни кўриб чиқамиз.

    Жазирамада ҳам замонавийликни йўқотмаган Ҳуснора Шодиева

    Фото: Коллаж “Дарё”

    Ҳуснора ёз учун эркин, нафис ва саёҳатбоп услуб танлаган. Маълум қилишича, у Тошкентда бутун ёз давомида атиги 10 кун бўлган.

    Ёзги гардеробида у очиқ ранглар, енгил матолар ва минималистик деталларга устунлик беради. Оқ, қаймоқранг, сариқ ва қизил каби ёрқин ранглар унинг бу йилги асосий танловига айланган. Услубда эса соддалик билан бирга чиройли силуэт ва нафис урғулар сезилади. Кроп топ, узун юбка, бандана, кўзойнак, енгил сандаллар — буларнинг бари Ҳусноранинг бу ёзда яратган “саёҳатчи модел” образини мустаҳкамлаб турибди.

    Соддаликни танловчи Шаҳло Алижонова

    Фото: Коллаж “Дарё”

    Инстаблогер Шаҳло Алижонованинг ёзги образларида оч ранглар ва енгиллик устун. У одатда табиий, ҳаво ўтказувчи матолардан тикилган либосларни танлайди — масалан, пахта ёки вискоза. Бел қисми тор, этаги эса кенг шаклда бўлган либослар унинг услубига нафислик бағишлайди. Минимал пардоз, соддалиги билан ажралиб турувчи аксессуарлар ва қулай пойабзаллар орқали Шаҳло ўзининг ёзги образларини қулайлик ва замонавийлик билан уйғунлаштирган.

    Инстаблогер Юнетта Акопян ёзнинг иссиқ кунларида ҳам нафис образини сақлаб қолган

    Фото: Коллаж “Дарё”

    Юнетта Акопян бу ёзда классик силуэтлар ва замонавий деталлар уйғунлигини намойиш этмоқда. +40 °C иссиқда ҳам у ўз образида нафислик ва қулайликни ушлаб қолишга эришган. Унинг ёзги луклари орасида оқ, қизил, оч пушти каби туслар кўзга ташланади. Енгил блузкалар ва атлас матосидан тикилган кўйлаклар Юнеттанинг образига ўзига хос ҳашамат берган. У ёрқин пардоз, майда аксессуарлар ва силлиқ соч турмаги билан ҳарорат юқорилигига қарамай, ўзининг ёқрин замонавий услубини сақлаб қолган.

    Инстаблогер Нозанин Ғаффорова минимализмга содиқ

    Фото: Коллаж “Дарё”

    Нозанин Ғаффорова бу ёзда минимализм — бу ҳашамат деган тамойилга содиқ қолган. Енгил шифон ва силлиқ вискоза матоларидан тикилган, соддалиги билан ажралиб турувчи либослар унинг танлови бўлган. У лукъларида оқ, қора, яшил каби рангларни мураккаб силуэтларсиз кўрсатмоқда. Ялтироқ бўлмаган аккессуарлар ва сандаллар унинг образига бир оз жиддийлик қўшади. Аксессуарлардан нафис заргарлик буюмлари унинг умумий кўринишни бирлаштирган.

    Блогер Умида Абдуғаффорова нафислик ва замонавийликни уйғунлаштира олади

    Фото: Коллаж “Дарё”

    Аёллар кийим дўкони асосчиси сифатида Умида Абдуғаффорова — Instagram’да Бонамур номи билан танилган блогернинг ёзги образлари енгил креп, сатин ва шифон матоларидан тикилган элегант либослар, А-фасонли кўйлаклар, қийиқ енгли миди кўйлаклар ва оверсайз сатин костюмлардан иборат. Рангларда эса оқ, қаймоқранг, тўқ пушти ва ферузаранг етакчи. Унинг ҳар бир образида нафислик ва замонавийлик уйғунлаштирилган.

    Шаҳризода Мадаминованинг ёзги образларида профессионаллик, назокат ва замонавийлик устун

    Фото: Коллаж “Дарё”

    Модель, актриса ва моделлик мактаби асосчиси Шаҳризода образларида профессионаллик ва эстетикани бирлаштиради. У ёзда ҳаракатга қулай, белни ажратиб кўрсатувчи либослар, гул принтли кўйлакларни танлайди. Шаҳризода кўпинча силлиқ материаллардан тикилган, силуэтни таъкидловчи либосларни кияди. Аксессуарлари эса керагидан ортиқ эмас — баланд пошнали оёқ кийимлар ва нозик тақинчоқлар билан чекланади.

    Ҳар қандай об-ҳавода қулайликни афзал кўрувчи Зебинисо Раҳимова

    Фото: Коллаж “Дарё”

    Миллионлаб обуначиларга эга инстаблогер Зебинисо Раҳимованинг ёзги кийим услуби содда, қулай ва айни вақтда жонли кайфиятга эга. У, асосан, пахта, вискоза ёки трикотаж каби енгил, тана “нафас оладиган” матолардан тикилган либосларни танлайди. У танлаган ранглар орасида кўпинча оч пушти, оловранг ва бошқа оч туслар кўзга ташланади — булар эса ёзги об-ҳавога мос ранглардир.

    Унинг образлари кўпроқ оддий кўйлаклар, енгил пойабзаллар ҳамда табассум билан тўлдирилган. Бу соддалик Зебонинг стилига самимийлик ва оммага яқинлик бағишлайди.

    5 август, 19:40   Изоҳ (0)   550
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Шаҳло Алижонова#Хуснора Шодиева#Зебо Раҳимова#Шаҳризода Мадаминова#жазирама#мода

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Apple мияси iPad’га уланган инсонни намойиш этди

    Дунё | 5 август, 21:50

    Мулкдорни 100 фоиз рози қилмагунча ҳеч қандай қурилиш ва бузиш ишлари амалга оширилмайди

    Ўзбекистон | 5 август, 20:58

    Қўшма Штатларнинг энг мақталган ракета эсминеци ҳолати тармоқ фойдаланувчилари орасида истеҳзога сабаб бўлди

    Дунё | 5 август, 21:40

    Тошкентда Spark йўл ўртасида ёниб кетди

    Ўзбекистон | 5 август, 21:30

    Украина Япония билан биргаликда дронлар ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда

    Дунё | 5 август, 21:20

    Афғонистонда болалар тўйиб овқатланмаслиги энг юқори даражага етди — БМТ 

    Дунё | 5 август, 21:10

    “Водийдан Тошкентгача бўлган барча метан заправкалар тўлиқ қувватда ишламоқда”. Энергетика вазирлиги тарқалган хабарларга муносабат билдирди

    Ўзбекистон | 5 август, 21:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.