«Дарё»ни Telegram’да ўқинг! Join!
23:57, 26.08.2020 87938

Ўзбекистонда 26 август куни 390 кишида коронавирус аниқланди. Касалланганларнинг умумий сони 40 мингдан ошди

Ўзбекистонда 25 август соат 23:00 дан 26 август соат 23:30 гача коронавирус юқтириб олиш билан боғлиқ 390 та ҳолат қайд этилди. Кетма-кет иккинчи кун касалланганлар сони 400 нафарга етмаяпти. Янги ҳолатлардан сўнг Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 40054 нафарга етди.

ССВ ҳисоби бўйича 293, «Дарё» ҳисоби бўйича 302 киши коронавирус асоратларидан вафот этган.

Фото: Telegram / @ssvmatbuotkotibi

Янги касалланиш ҳолатлари

Янги касалланган 390 кишининг барчаси тана ҳарорати кўтарилгани боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган:

  • Тошкент шаҳрида — 269 нафар;
  • Тошкент вилоятида — 98 нафар;
  • Самарқанд вилоятида — 8 нафар;
  • Сурхондарё вилоятида — 6 нафар;
  • Наманган вилоятида — 5 нафар;
  • Андижон вилоятида — 4 нафар.

Кун давомида 6 та ҳудудда коронавирус юқтириб олиш билан боғлиқ ҳолатлар қайд этилди.

Тошкент шаҳрида 269 кишида коронавирус аниқланди. 22 август куни ҳам пойтахтда шунча одамда касаллик қайд этилганди. Август ойида Тошкентда энг кам касаллик аниқланган кунда (25 август) 61 кишида, энг кўп касаллик аниқланган кунда (9 август) 509 кишида COVID-19 қайд этилди. Август ойида пойтахтда (карантин зонасида аниқланган ҳолатлар билан бирга) 10 009 та янги ҳолат аниқланди. Бу Ўзбекистон бўйича умумий касалланиш ҳолатларининг 25 фоизига тенгдир.

Тошкент вилоятида 98 кишида COVID-19 қайд этилди. Вилоятда 26 июлдан буён фақатгина иккинчи марта касалланиш ҳолатлари 100 тага етмади (биринчиси — 23 август куни 61 кишида коронавирус аниқланганди). Август ойининг 26 куни ичида Тошкент вилоятида коронавирусга чалинганлар сони 4013 кишига кўпайди. Бу Ўзбекистон бўйича умумий касалланиш ҳолатларининг 10 фоизига тенгдир.

Самарқанд вилоятида 8 кишида касаллик аниқланди. Август ойининг ортда қолган 26 кунидан 20 тасида Самарқандда янги касалланиш ҳолатлари аниқланди. Бу кунларда 707 кишида COVID-19 қайд этилди. Вилоятда жами касалланиш ҳолатларининг (1645 та) 43 фоизи айнан август ойига тўғри келди.

Сурхондарё вилоятида 6 кишида коронавирус қайд этилди. Вилоятда 3 кунлик танаффусдан сўнг яна янги касалланиш ҳолатлари рўйхатга олинди.  Август ойида вилоятда 84 кишида касаллик қайд этилди. Бу Сурхондарёдаги жами касалланиш ҳолатларининг 13,5 фоизига тенгдир.

Наманган вилоятида 5 кишида COVID-19 аниқланди. Вилоятда 22 августдан бери энди янги ҳолат қайд этилди. Август ойининг 15 кунида Наманганда янги касалланиш ҳолатлари рўйхатга олинган. Бу кунларда жами 147 кишида коронавирус аниқланди. Наманганда касалликка чалинганларнинг умумий сони 892 нафарга етди.

Андижон вилоятида 4 кишида касаллик қайд этилди. Вилоятда охирги 41 кун ичида (17 июлдан бери) фақат 3 марта — 25 июль8 август ва 15 август кунлари янги касалланиш ҳолатлари аниқланмаган. Андижонда деярли ҳар куни COVID-19’га чалинганлар аниқланаётган бўлса-да, 16 августдан бери кунлик касалланганлар сони 5 нафардан ошмади. Август ойида вилоятда 183 кишида коронавирус қайд этилди. Касалликка чалинганларнинг умумий сони 1178 нафарга етди. Бир ой олдин — 26 июль куни Ўзбекистон бўйича коронавирусга чалинганларнинг 4,5 фоизи Андижон ҳисобига тўғри келган бўлса, ҳозирда бу кўрсаткич 2,9 фоизга тушган.

Ўлим ҳолатлари ва аҳволи оғир беморлар

ССВ 26 август куни Тошкент шаҳрида тўрт нафар, Самарқанд вилоятида ҳам икки нафар бемор вафот этгани ҳақида хабар қилди. Вазирлик 25 август куни вафот этган Ўзбекистон халқ артисти Дилбар Икромованинг ўлимига коронавирус сабаб бўлганини бир кун ўтиб тасдиқлади.

Биринчи ўлим. Тошкент шаҳри Олмазор туманида яшаган 81 ёшли М.I. исмли эркак вафот этган. 81 ёшли эркак ССВ ҳисоби бўйича пойтахтдаги коронавируснинг 200-қурбони бўлди.

Иккинчи ўлим. Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳрида яшаган 38 ёшли Х.Қ. исмли эркак вафот этган. Самарқандда 50 кун ичида биринчи марта янги ўлим ҳолати ҳақида хабар берилди. Бунгача охирги марта 7 июль ургутлик 61 ёшли аёлнинг вафоти ҳақида хабар берилганди.

Учинчи ўлим. Самарқанд вилояти юқумли касалликлар шифохонасида даволанган 58 ёшли Эрон Ислом Республикаси фуқароси Б.С. исмли эркак вафот этган. Эронлик эркак Ўзбекистонда коронавирус асоратларидан вафот этган иккинчи хорижлик бўлди. Бунгача 9 июль куни Бухорода Афғонистон фуқароси бўлган 40 ёшли эркак вафот этгандиЭрон фуқароси «Дарё» ҳисоби бўйича Ўзбекистонда коронавирус асоратларидан вафот этган 300-бемор бўлди.

Тўртинчи ўлим. Тошкент шаҳри Чилонзор туманида яшаган 79 ёшли V.Я. исмли эркак вафот этган.

Бешинчи ўлим. Тошкент шаҳри Олмазор туманида яшаган 73 ёшли М.К. исмли аёл вафот этган.

Ҳозиргача Соғлиқни сақлаш вазирлиги 293 кишининг коронавирус асоратларидан вафот этганини хабар берди. «Дарё» ҳисоби бўйича коронавирусга чалингач, вафот этганлар сони 302 нафарни ташкил этмоқда. Давлат хизматлари агентлиги 15 июль куни Навоий вилоятидаги 61 ёшли ходими Адҳамжон Деҳқонов, Маданият вазирлиги эса 18 июль куни 32 ёшли ходими Акмал Ирисов коронавирус асоратларидан вафот этгани, Олмалиқ шаҳри ҳокимлиги 9 ва 15 июль кунлари шаҳар шифохоналарида вафот этган икки аёлда коронавирус тасдиқлангани ҳақида хабар берган. Шунингдек, 19 июль куни Чилонзор тумани Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази бактериология лабораторияси мудири 62 ёшли Марҳабо Аҳмедова, 22 июлда бош прокурорнинг собиқ ўринбосари, Қорақалпоғистон прокуратурасида бўлим бошлиғи бўлиб ишлаётган 66 ёшли Ҳакимбай Халимов коронавирус асоратларидан вафот этгани хабар қилинган. 31 июль куни Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят суди судьяси, 53 ёшли Хайриддин Шермуҳамедов, 1 август куни Тойлоқ тумани прокурори Фарҳод Абдухолиқов, Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси «Буюк келажак» кенгаши эксперти Санжар Жалолов 58 ёшида вафот этгани хабар берилди. Бироқ ушбу тўққиз ҳолат ҳақида ССВ томонидан айни вақтгача ахборот берилмаган.

Таниқли режиссёр Сарвар Каримов ҳам 17 июль куни отаси коронавирус инфекциясидан вафот этгани, аммо унга ташхис қўйилмаганини маълум қилганди. Режиссёрнинг ўзи ва унинг бошқа оила аъзоларида коронавирус тасдиқланган. Шунингдек, 26 июль куни бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов 24 июль куни Самарқанддаги Ипак йўли халқаро туризм университетининг 33 ёшли магистранти Ўткир Темиров касалликдан вафот этганини айтган. Маълум бўлишича, марҳум ўзида COVID-19’нинг барча белгилари бўлса-да, тест ҳам топшира олмаган, касалхонага ҳам ёта олмаган. Қорақалпоғистоннинг Тахтакўпир тумани шифохонасининг 32 ёшли тез тиббий ёрдам ҳамшираси Алия Жиемуратова 28 июль куни коронавирусдан вафот этгани ҳақида «Makan.uz» хабар тарқатди.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 3199 нафар бемордан 294 нафари оғир, 139 нафари эса ўта оғир аҳволда. Бир кун аввал аҳволи оғир ва ўта оғир беморларнинг умумий сони 404 нафарни ташкил этаётганди, энди эса 433 нафарга етди. Ҳозирда даволанишни давом эттираётганларнинг 13,5 фоизининг аҳволи оғир бўлиб турибди. Бу охирги 9 кун ичидаги энг юқори кўрсаткичдир.

Касалликдан даволаниш

26 август куни Ўзбекистоннинг 7 та ҳудудида 579 киши коронавирусдан соғайди. Август ойида 23 марта соғайганлар сони кунлик касалланиш кўрсаткичидан юқори бўлмоқда.

Янги тузалганларнинг

  • 428 нафари Тошкент шаҳрида;
  • 115 нафари Тошкент вилоятида;
  • 13 нафари Самарқанд вилоятида;
  • 11 нафари Наманган вилоятида;
  • 6 нафари Сурхондарё вилоятида;
  • 4 нафари Андижон вилоятида;
  • 2 нафари Қорақалпоғистон Республикасида касалликдан фориғ бўлди.

Уларнинг қанчаси уй шароитида, қанчаси стационар шароитда даволанганига ССВ аниқлик киритмаган.

Маълумот учун, Ўзбекистонда коронавирус эпидемияси сабаб соғлиқни сақлаш тизимига тушаётган юкламани бир қадар енгиллатиш мақсадида 5 июлдан бошлаб коронавирус инфекцияси аломатсиз кечаётган беморларга уй шароитида даволанишга рухсат берилган, ушбу йўналишда йўриқнома ва эслатмалар ҳам эълон қилинган.

Бироқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирусга чалинганларга доир ахборотларида янги беморларнинг қанчасида касаллик аломатсиз (симптомсиз) кечаётганига аниқлик киритмаяпти, шу боисдан айни вақтда коронавирусдан даволанаётган беморларнинг қанчаси касалхоналарда қолаётгани, қанчаси уй шароитида даволанаётгани маълум эмас.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 40054 нафар бемордан 36562 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 91 фоизни ташкил этмоқдаБу натижа янги рекорд ҳисобланадиИлгари ҳеч қачон коронавирусдан даволаниш кўрсаткичи 90 фоиздан ошмаганди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотлари бўйича айни пайтда 3199 нафар бемор COVID-19’дан даволанмоқда. 29 июль куни беморлар сони 9500 дан ортиқ эди. Ортда қолган 28 кун ичида даволанишдаги беморлар сони деярли 3 баробарга камайди. Айни пайтда даволанаётган беморлар сони 4 июль кунидаги беморлар сонидан (ўша куни 3252 нафар бемор даволанаётганди) ҳам камайди.

Ҳозирда энг кўп бемор Тошкент шаҳрида даволанмоқда — 2417 нафар. Фарғонада 3, Жиззахда 7, Навоийда 11, Қорақалпоғистонда 12, Хоразмда 19, Андижонда 23, Сурхондарёда 25, Сирдарёда 26, Қашқадарёда 30, Бухорода 41, Наманганда 52, Самарқандда 107 ва Тошкент вилоятида 426 нафар бемор қолди.

Тошкент шаҳрида даволанаётган беморлар сони 30 июндан бери энг паст кўрсаткичга тушди. Ҳозирда Тошкент шаҳридан бошқа барча ҳудудларда даволаниш кўрсаткичи 90 фоиздан юқори бўлиб турибди.

Изоҳ қолдиришдан аввал, қоидалар билан танишиб олинг: http://dy.uz/sBU7c

Бошқа янгиликлар