• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12965.34
    • RUB161.34
    • EUR14525.07
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда 26 август куни 390 кишида коронавирус аниқланди. Касалланганларнинг умумий сони 40 мингдан ошди

    Ўзбекистонда 25 август соат 23:00 дан 26 август соат 23:30 гача коронавирус юқтириб олиш билан боғлиқ 390 та ҳолат қайд этилди. Кетма-кет иккинчи кун касалланганлар сони 400 нафарга етмаяпти. Янги ҳолатлардан сўнг Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 40054 нафарга етди.

    ССВ ҳисоби бўйича 293, «Дарё» ҳисоби бўйича 302 киши коронавирус асоратларидан вафот этган.

    ССВ ҳисоби бўйича 293, «Дарё» ҳисоби бўйича 302 киши коронавирус асоратларидан вафот этган.
    Фото: Telegram / @ssvmatbuotkotibi

    Янги касалланиш ҳолатлари

    Янги касалланган 390 кишининг барчаси тана ҳарорати кўтарилгани боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган:
    • Тошкент шаҳрида — 269 нафар;
    • Тошкент вилоятида — 98 нафар;
    • Самарқанд вилоятида — 8 нафар;
    • Сурхондарё вилоятида — 6 нафар;
    • Наманган вилоятида — 5 нафар;
    • Андижон вилоятида — 4 нафар.
    Кун давомида 6 та ҳудудда коронавирус юқтириб олиш билан боғлиқ ҳолатлар қайд этилди.

    Тошкент шаҳрида 269 кишида коронавирус аниқланди. 22 август куни ҳам пойтахтда шунча одамда касаллик қайд этилганди. Август ойида Тошкентда энг кам касаллик аниқланган кунда (25 август) 61 кишида, энг кўп касаллик аниқланган кунда (9 август) 509 кишида COVID-19 қайд этилди. Август ойида пойтахтда (карантин зонасида аниқланган ҳолатлар билан бирга) 10 009 та янги ҳолат аниқланди. Бу Ўзбекистон бўйича умумий касалланиш ҳолатларининг 25 фоизига тенгдир.

    Тошкент вилоятида 98 кишида COVID-19 қайд этилди. Вилоятда 26 июлдан буён фақатгина иккинчи марта касалланиш ҳолатлари 100 тага етмади (биринчиси — 23 август куни 61 кишида коронавирус аниқланганди). Август ойининг 26 куни ичида Тошкент вилоятида коронавирусга чалинганлар сони 4013 кишига кўпайди. Бу Ўзбекистон бўйича умумий касалланиш ҳолатларининг 10 фоизига тенгдир.

    Самарқанд вилоятида 8 кишида касаллик аниқланди. Август ойининг ортда қолган 26 кунидан 20 тасида Самарқандда янги касалланиш ҳолатлари аниқланди. Бу кунларда 707 кишида COVID-19 қайд этилди. Вилоятда жами касалланиш ҳолатларининг (1645 та) 43 фоизи айнан август ойига тўғри келди.

    Сурхондарё вилоятида 6 кишида коронавирус қайд этилди. Вилоятда 3 кунлик танаффусдан сўнг яна янги касалланиш ҳолатлари рўйхатга олинди.  Август ойида вилоятда 84 кишида касаллик қайд этилди. Бу Сурхондарёдаги жами касалланиш ҳолатларининг 13,5 фоизига тенгдир.

    Наманган вилоятида 5 кишида COVID-19 аниқланди. Вилоятда 22 августдан бери энди янги ҳолат қайд этилди. Август ойининг 15 кунида Наманганда янги касалланиш ҳолатлари рўйхатга олинган. Бу кунларда жами 147 кишида коронавирус аниқланди. Наманганда касалликка чалинганларнинг умумий сони 892 нафарга етди.

    Андижон вилоятида 4 кишида касаллик қайд этилди. Вилоятда охирги 41 кун ичида (17 июлдан бери) фақат 3 марта — 25 июль, 8 август ва 15 август кунлари янги касалланиш ҳолатлари аниқланмаган. Андижонда деярли ҳар куни COVID-19’га чалинганлар аниқланаётган бўлса-да, 16 августдан бери кунлик касалланганлар сони 5 нафардан ошмади. Август ойида вилоятда 183 кишида коронавирус қайд этилди. Касалликка чалинганларнинг умумий сони 1178 нафарга етди. Бир ой олдин — 26 июль куни Ўзбекистон бўйича коронавирусга чалинганларнинг 4,5 фоизи Андижон ҳисобига тўғри келган бўлса, ҳозирда бу кўрсаткич 2,9 фоизга тушган.

    Ўлим ҳолатлари ва аҳволи оғир беморлар

    ССВ 26 август куни Тошкент шаҳрида тўрт нафар, Самарқанд вилоятида ҳам икки нафар бемор вафот этгани ҳақида хабар қилди. Вазирлик 25 август куни вафот этган Ўзбекистон халқ артисти Дилбар Икромованинг ўлимига коронавирус сабаб бўлганини бир кун ўтиб тасдиқлади.

    Биринчи ўлим. Тошкент шаҳри Олмазор туманида яшаган 81 ёшли М.I. исмли эркак вафот этган. 81 ёшли эркак ССВ ҳисоби бўйича пойтахтдаги коронавируснинг 200-қурбони бўлди.

    Иккинчи ўлим. Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳрида яшаган 38 ёшли Х.Қ. исмли эркак вафот этган. Самарқандда 50 кун ичида биринчи марта янги ўлим ҳолати ҳақида хабар берилди. Бунгача охирги марта 7 июль ургутлик 61 ёшли аёлнинг вафоти ҳақида хабар берилганди.

    Учинчи ўлим. Самарқанд вилояти юқумли касалликлар шифохонасида даволанган 58 ёшли Эрон Ислом Республикаси фуқароси Б.С. исмли эркак вафот этган. Эронлик эркак Ўзбекистонда коронавирус асоратларидан вафот этган иккинчи хорижлик бўлди. Бунгача 9 июль куни Бухорода Афғонистон фуқароси бўлган 40 ёшли эркак вафот этганди. Эрон фуқароси «Дарё» ҳисоби бўйича Ўзбекистонда коронавирус асоратларидан вафот этган 300-бемор бўлди.

    Тўртинчи ўлим. Тошкент шаҳри Чилонзор туманида яшаган 79 ёшли V.Я. исмли эркак вафот этган.

    Бешинчи ўлим. Тошкент шаҳри Олмазор туманида яшаган 73 ёшли М.К. исмли аёл вафот этган.

    Ҳозиргача Соғлиқни сақлаш вазирлиги 293 кишининг коронавирус асоратларидан вафот этганини хабар берди. «Дарё» ҳисоби бўйича коронавирусга чалингач, вафот этганлар сони 302 нафарни ташкил этмоқда. Давлат хизматлари агентлиги 15 июль куни Навоий вилоятидаги 61 ёшли ходими Адҳамжон Деҳқонов, Маданият вазирлиги эса 18 июль куни 32 ёшли ходими Акмал Ирисов коронавирус асоратларидан вафот этгани, Олмалиқ шаҳри ҳокимлиги 9 ва 15 июль кунлари шаҳар шифохоналарида вафот этган икки аёлда коронавирус тасдиқлангани ҳақида хабар берган. Шунингдек, 19 июль куни Чилонзор тумани Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази бактериология лабораторияси мудири 62 ёшли Марҳабо Аҳмедова, 22 июлда бош прокурорнинг собиқ ўринбосари, Қорақалпоғистон прокуратурасида бўлим бошлиғи бўлиб ишлаётган 66 ёшли Ҳакимбай Халимов коронавирус асоратларидан вафот этгани хабар қилинган. 31 июль куни Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят суди судьяси, 53 ёшли Хайриддин Шермуҳамедов, 1 август куни Тойлоқ тумани прокурори Фарҳод Абдухолиқов, Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси «Буюк келажак» кенгаши эксперти Санжар Жалолов 58 ёшида вафот этгани хабар берилди. Бироқ ушбу тўққиз ҳолат ҳақида ССВ томонидан айни вақтгача ахборот берилмаган.

    Таниқли режиссёр Сарвар Каримов ҳам 17 июль куни отаси коронавирус инфекциясидан вафот этгани, аммо унга ташхис қўйилмаганини маълум қилганди. Режиссёрнинг ўзи ва унинг бошқа оила аъзоларида коронавирус тасдиқланган. Шунингдек, 26 июль куни бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов 24 июль куни Самарқанддаги Ипак йўли халқаро туризм университетининг 33 ёшли магистранти Ўткир Темиров касалликдан вафот этганини айтган. Маълум бўлишича, марҳум ўзида COVID-19’нинг барча белгилари бўлса-да, тест ҳам топшира олмаган, касалхонага ҳам ёта олмаган. Қорақалпоғистоннинг Тахтакўпир тумани шифохонасининг 32 ёшли тез тиббий ёрдам ҳамшираси Алия Жиемуратова 28 июль куни коронавирусдан вафот этгани ҳақида «Makan.uz» хабар тарқатди.

    Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 3199 нафар бемордан 294 нафари оғир, 139 нафари эса ўта оғир аҳволда. Бир кун аввал аҳволи оғир ва ўта оғир беморларнинг умумий сони 404 нафарни ташкил этаётганди, энди эса 433 нафарга етди. Ҳозирда даволанишни давом эттираётганларнинг 13,5 фоизининг аҳволи оғир бўлиб турибди. Бу охирги 9 кун ичидаги энг юқори кўрсаткичдир.

    Касалликдан даволаниш

    26 август куни Ўзбекистоннинг 7 та ҳудудида 579 киши коронавирусдан соғайди. Август ойида 23 марта соғайганлар сони кунлик касалланиш кўрсаткичидан юқори бўлмоқда.

    Янги тузалганларнинг

    • 428 нафари Тошкент шаҳрида;
    • 115 нафари Тошкент вилоятида;
    • 13 нафари Самарқанд вилоятида;
    • 11 нафари Наманган вилоятида;
    • 6 нафари Сурхондарё вилоятида;
    • 4 нафари Андижон вилоятида;
    • 2 нафари Қорақалпоғистон Республикасида касалликдан фориғ бўлди.
    Уларнинг қанчаси уй шароитида, қанчаси стационар шароитда даволанганига ССВ аниқлик киритмаган.

    Маълумот учун, Ўзбекистонда коронавирус эпидемияси сабаб соғлиқни сақлаш тизимига тушаётган юкламани бир қадар енгиллатиш мақсадида 5 июлдан бошлаб коронавирус инфекцияси аломатсиз кечаётган беморларга уй шароитида даволанишга рухсат берилган, ушбу йўналишда йўриқнома ва эслатмалар ҳам эълон қилинган.

    Бироқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирусга чалинганларга доир ахборотларида янги беморларнинг қанчасида касаллик аломатсиз (симптомсиз) кечаётганига аниқлик киритмаяпти, шу боисдан айни вақтда коронавирусдан даволанаётган беморларнинг қанчаси касалхоналарда қолаётгани, қанчаси уй шароитида даволанаётгани маълум эмас.

    Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 40054 нафар бемордан 36562 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 91 фоизни ташкил этмоқда. Бу натижа янги рекорд ҳисобланади. Илгари ҳеч қачон коронавирусдан даволаниш кўрсаткичи 90 фоиздан ошмаганди.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотлари бўйича айни пайтда 3199 нафар бемор COVID-19’дан даволанмоқда. 29 июль куни беморлар сони 9500 дан ортиқ эди. Ортда қолган 28 кун ичида даволанишдаги беморлар сони деярли 3 баробарга камайди. Айни пайтда даволанаётган беморлар сони 4 июль кунидаги беморлар сонидан (ўша куни 3252 нафар бемор даволанаётганди) ҳам камайди.

    Ҳозирда энг кўп бемор Тошкент шаҳрида даволанмоқда — 2417 нафар. Фарғонада 3, Жиззахда 7, Навоийда 11, Қорақалпоғистонда 12, Хоразмда 19, Андижонда 23, Сурхондарёда 25, Сирдарёда 26, Қашқадарёда 30, Бухорода 41, Наманганда 52, Самарқандда 107 ва Тошкент вилоятида 426 нафар бемор қолди.

    Тошкент шаҳрида даволанаётган беморлар сони 30 июндан бери энг паст кўрсаткичга тушди. Ҳозирда Тошкент шаҳридан бошқа барча ҳудудларда даволаниш кўрсаткичи 90 фоиздан юқори бўлиб турибди.

    26.08.2020, 23:57   Изоҳ (0)   90990
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Марказий банк рақамли «Анор банк»ка лицензия берди

    26.08.2020, 23:23

    Навоийда Hyundai Porter’ни ноқонуний равишда имтиёз билан олиб киришга уриниш фош этилди

    26.08.2020, 23:10

    Қашқадарёда Деновбола қишлоғини Китоб тумани маркази билан боғловчи асосий йўл қайта тикланмоқда

    26.08.2020, 22:58

    Бухорода фуқароларнинг салкам 500 млн сўмлик қорамолларини алдов йўли билан қўлга киритиб, сотиб юборган шахс ушланди

    26.08.2020, 22:46

    «Ўзбекистон ҳеч қачон бу йўлни танламайди» — оммавий иммунитет ҳақида Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси изоҳ берди

    26.08.2020, 22:09

    Хитойлик ва германиялик мутахассислар Ўзбекистондаги ҳудудларда бўлиб, коронавирус эпидемияси билан боғлиқ вазиятни ўрганди

    26.08.2020, 22:03
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда


    Жаҳон банки Ўзбекистонда электр таъминотини яхшилаш учун 100 млн доллар ажратди


    Central Asian University таълим ва тиббиёт янги экотизимига 350 миллион долларлик сармоя киритмоқда


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!


    Hyundai Uzbekistan сизни Before Service тадбирига таклиф этади


    Silk Avia катталарсиз саёҳат қилаётган болаларга ҳамроҳлик қилиш хизматини таклиф этади 


    “A.M. Best Company” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтингларини “Барқарор” прогноз билан “B”/“BB” даражасида тасдиқлади


    M-Clinic’да УЗД бўйича етакчи мутахассислар иштирокида биринчи телемедицина маслаҳати ўтказилди 


    Нега айнан бугун фарзандингизга сармоя киритиш муҳим аҳамиятга эга? 


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    Бизнесни ривожлантириш банки Лондонда келишувларга эришди


    TENET: Содиқ Азимов кўчасидаги Stellar Residence премиум резиденсиялари галереяси


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача

     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистон мерганлари Туркиядаги мусобақада биринчи ўринни олди

    Ўзбекистон | 18 май, 12:30

    “Реал Мадрид” Родригога ўринбосар топди

    Спорт | 18 май, 11:55

    Россия мактабларида ўқиш учун имтиҳондан ўтолмаган мигрант болаларни ватанига қайтариб юбориш таклиф қилинди

    Дунё | 18 май, 11:28

    Роналду қайси клуб футболчилари билан ҳеч қачон либос алмашмаслигини айтди

    Спорт | 18 май, 10:13

    Мутахассис Тошкентда кузатилган чанг бўрони сабабларини маълум қилди

    Ўзбекистон | 18 май, 09:58

    UFC. Нурсултон Рўзибоев навбатдаги ғалабасини қўлга киритди (вдео)

    Спорт | 18 май, 09:02
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.