Ўзбекистон Марказий банки бошқаруви Тошкент шаҳрида «Анор банк» акциядорлик жамиятини рўйхатдан ўтказиш ва унга банк фаолиятини амалга ошириш учун лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар берди.
Марказий банк рақамли банк — «Анор банк» акциядорлик жамиятини ташкил этишга доир дастлабки рухсатномани март ойида берган эди.
Эслатиб ўтамиз, Марказий банк илк бор «рақамли банк» тушунчасини 2018 йилдаёқ қонунчиликка киритган эди. Унга кўра, рақамли банк — инновацион банк технологияларидан фойдаланган ҳолда (касса хизматини кўрсатмасдан) банк хизматларини масофавий кўрсатувчи банк ёки унинг таркибий бўлинмаси.
Рақамли банклар томонидан банк хизматларини масофавий кўрсатиш банкнинг ички тартиб-қоидаларига асосан қонун ҳужжатлари талабларини инобатга олган ҳолда амалга оширилади.
Изоҳ (0)