Навоий вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари «Тинчлик» ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида автомашинани ноқонуний тарзда олиб кириш ҳолати ўз вақтида фош этилди, деб хабар беради Давлат божхона қўмитаси.
Қайд этилишича, фуқаро Ғ.З. номига Корея давлатидан олиб келинган Hyundai Porter II русумли автотранспорт воситаси махсус совитиш тизими билан жиҳозланганлиги ҳужжатларда кўрсатилиб, тегишли тартибда имтиёз олиш учун божхона органларига тақдим этилган.
Таъкидланишича, автомашина божхона кўригидан ўтказилар экан, у махсус совитиш тизими билан жиҳозланмаганлиги, барчасини тадбиркор ўзи қўлбола усулда тайёрлаб, тўланиши лозим бўлган божхона тўловларини четлаб ўтишга уринганлиги аниқланган.
Ҳозирда қиймати 155 миллион сўмлик автомашина вақтинча сақловга олиниб, юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Мавзуга доир:
- Toyota пикапини енгил машина сифатида Ўзбекистонга олиб кирмоқчи бўлганлар қарийб 260 млн сўм бож тўлашга мажбур бўлди
- Тошкентда юк машиналарини божхона тўловларисиз олиб киришга уринишлар фош этилди
- Бухорода «иномарка»нинг ишлаб чиқарилган йилини яшириш орқали 221,6 млн сўмлик божхона тўловидан қочишга уриниш ҳолати аниқланди
Изоҳ (0)