• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Лукашенко чет эл воситачилари орқали мухолифат билан мулоқот ўтказмаслигини маълум қилди

    Беларусь президенти Александр Лукашенко мамлакатдаги вазиятни ҳал қилиш учун хорижий воситачилар иштирокида мулоқот ўтказмаслигини айтди, дея хабар бермоқда «Белта».

    Фото: «Белта»

    Фото: «Белта»

    «Беларусга мамлакат учун хорижий ҳукумат тузиш таклиф этилди. Эшитинг, бизда конституция бўйича тузилган оддий ҳукумат бор. Бизга ҳеч қандай хорижий ҳукуматлар ва воситачиларнинг кераги йўқ. Менимча, ушбу республикалар раҳбариятини хафа қилмасдан айтмоқчиман, сиз ўз мамлакатингизда тартиб ўрнатасиз», — деди Лукашенко Беларусь Мудофаа вазирлигининг стратегик бошқарув марказида бўлиб ўтган йиғилишда.

    Лукашенко хорижда тузилган ҳукумат ҳеч қачон мамлакатни бошқармаслигини айтиб, вазиятни ўзлари ҳал қилишини маълум қилган.

    «Мамлакатда нималар бўлаётганидан мен каби хабардорсиз. Улар аста-секин вазиятни ва жамиятимизни ўзгартиришни бошламоқда ёки давом эттирмоқда. Биз меҳнат жамоаларига мурожаат қилишимиз керак. Мен бу ҳақда кўп маротаба гапирганман. Шуни яна бир марта айтмоқчиманки, бундан ҳеч нарса чиқмайди. Мамлакатни ҳеч кимга бермаймиз», — деди Лукашенко.

    Аввалроқ Лукашенко Россия президенти Владимир Путин билан Беларусдаги вазиятни муҳокама қилди. Раҳбарлар барча муаммолар тез орада ҳал қилинишига ишонч билдирди, шунингдек, иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлашга қарор қилишганини маълум қилди.

    Шунингдек, июль ойи охирида Беларусда ҳибсга олинган «Вагнер» хусусий ҳарбий компаниясининг 32 нафар аъзоси Россияга қайтарилгани хабар қилинган.

    Беларусдаги президентлик сайлови

    Беларусь президенти сайлови кампанияси давомида амалдаги президентга рақобатчи бўлган номзодларга турли тазйиқлар ва таъқиблар уюштирилди. Мамлакатда Александр Лукашенконинг рақибларини қўллаб-қувватлаш учун митинглар бўлиб ўтди.

    Беларусда 9 август куни президент сайлови бўлиб ўтди. Сайлов куни Минск марказида ҳарбий техника пайдо бўлди. Беларусь милицияси сайлов участкалари олдида тўпланган одамларни қўлга олди. Сайлов куни оқшомида мамлакатнинг барча етакчи оммавий ахборот воситаларининг сайтлари очилмай қолди. Пойтахт Минскда президент сайловидан кейин норозилик намойиши бошланди.

    Беларусь Марказий сайлов комиссиясининг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, президентлик сайловларида республиканинг амалдаги раҳбари Александр Лукашенко 80,08 фоиз овоз тўплаган. Мухолифат номзоди Светлана Тихановская эса расмий маълумотларга кўра, 10,09 фоиз овоз олган.

    Натижалар эълон қилингач, Светлана Тихановская ўтказилган сайловларда ўзини ғолиб дея ҳисоблашини маълум қилди ва Лукашенкога музокаралар ўтказиш таклифини берди. Шунингдек, у сайловларнинг натижаси юзасидан Марказий сайлов комиссиясига норозилик билдирди.

    Светлана Тихановскаянинг штаби 10 август куни кечаси у Беларусь Марказий сайлов комиссиясига борганидан сўнг йўқолиб қолганини билдирган. Кечга яқин Тихановская алоқага чиққан, бироқ қаерда эканлигини ошкор этмаган. Беларусь Давлат хавфсизлик қўмитаси Светлана Тихановскаяга уюштирилган суиқасднинг олди олинганини маълум қилган.

    11 август куни Тихановская Беларусдан чиқиб кетгани ва Литвада эканлиги маълум бўлди. Унинг штаби томонидан маълум қилинишича, президентликка номзод бу ишни ўз хоҳиши билан қилмаган, балки штаб раҳбари Мария Морознинг озод этилиши эвазига ҳукумат босими остида амалга оширган.

    Шунингдек, 11 август куни Тихановскаянинг видеомурожаати эълон қилинган. Унда Тихановская ўзининг кетиши «оғир қарор» бўлганини маълум қилган. «Мен дуч келган бундай танловда қолишни Худо кўрсатмасин», — деган Тихановская.

    Кейинроқ Беларусь ҳукумати тарафдори бўлган Telegram канал Тихановскаянинг бошқа бир видеомурожаатини эълон қилди. Номзод мазкур мурожаатда камерага қарамасдан, варақдан ўз тарафдорларига қаратилган ва намойишларни тўхтатиш ҳақидаги чақирувни ўқиб берган.

    Ҳозирда Литва ҳукумати томонидан Светлана Тихановскаяга бошпана ва қўриқчилар тақдим этилган.

    Александр Лукашенкодан ташқари, президентликка номзодларнинг барчаси сайлов натижаларидан норозилигини билдириб, мамлакат Марказий сайлов комиссиясига шикоят киритган.

    Беларусда 9 августдан буён норозилик намойишлари ва намойишчиларни қўллаб-қувватлаш учун чиқишлар давом этмоқда.

    15.08.2020, 20:56   Изоҳ (0)   28379
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Россияда коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқариш бошлангани эълон қилинди

    15.08.2020, 18:54

    Bloomberg Трампнинг бойлигида энг катта пасайиш кузатилганини маълум қилди

    15.08.2020, 18:12

    Лукашенко Путин билан Беларусдаги норозилик намойишлари ҳақида суҳбатлашди

    15.08.2020, 17:53

    Ҳиндистонда коронавирусга қарши вакцина синовининг биринчи босқичи ўтказилмоқда

    15.08.2020, 17:11

    CNN: Россия коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқишда АҚШга ёрдам таклиф қилди. Вашингтон ёрдамни рад этди

    15.08.2020, 15:56

    Беларусда ҳибсга олинган «Вагнер» гуруҳи жангарилари Россияга қайтди

    15.08.2020, 15:12
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Австралияда 40 йилда илк бор рекорд миқдорда қор ёғди (видео)

    Дунё | 3 август, 22:15

    “Ракурс” — зўравонлик, руҳий босим ва педофилизм. Аёлларга нисбатан зўравонлик нега кўпаймоқда? (видео) 

    Ўзбекистон | 3 август, 22:03

    Оғир жинояти учун қидирувда бўлган 3 нафар шахс БААдан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди  

    Ўзбекистон | 3 август, 21:45

    Европада хавфли вирус тарқалмоқда: ўлим ҳолатлари қайд этилди 

    Дунё | 3 август, 21:15

    Трампга қарши иш олиб борган прокурорга нисбатан тергов бошланди

    Дунё | 3 август, 20:24

    Саудия Арабистони клублари Винисиус трансферидан воз кечди

    Спорт | 3 август, 19:34

    Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Туркманистонга боради

    Ўзбекистон | 3 август, 19:29

    Россияда 14 ёшли озарбайжонлик терактда айбланди (видео)

    Дунё | 3 август, 19:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.