Австралиянинг бир нечта ҳудудларида сўнгги ўн йилликларда кузатилмаган даражадаги кучли қор ёғди. Бу ҳақда Австралия об-ҳаво бюроси метеорологи Мириам Бредбери маълум қилди.

2 август куни содир бўлган совуқ ҳаво оқими Янги Жанубий Уэлс штатининг айрим ҳудудларида 40 сантиметргача қор ёғишига сабаб бўлди. Бу кўрсаткич 1980 йилларнинг охиридан буён энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.
Бредберининг сўзларига кўра, Янги Жанубий Уэлсга қўшни бўлган Квинсленд штатида ҳам сўнгги 10 йилда илк бор қор ёғди. У иқлим ўзгаришлари Австралияда об-ҳаво шароитларини тобора беқарорлаштираётганини таъкидлади.
Бу ҳодиса нафақат қор миқдори, балки унинг кенг ҳудудга — шимолий текисликларнинг катта қисмига — ёйилгани билан ҳам ғайриоддий ҳисобланади, деди Бредбери.
Маълумот ўрнида, 22 май куни Австралияда рекорд даражадаги сув тошқини юз берган эди. Унда уч киши ҳалок бўлиб, яна бир киши бедарак йўқолган. Янги Жанубий Уэлс ўшанда ҳам ноқулай об-ҳаводан жиддий зарар кўрган эди.
Изоҳ (0)