• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда 19 июнь куни 179 кишида коронавирус аниқланди. Аҳволи оғир беморлар сони кўпайди

    Ўзбекистонда 18 июнь соат 23:00 дан 19 июнь соат 23:00 га қадар коронавирус юқтириб олиш билан боғлиқ 179 та янги ҳолат қайд этилди. Бир кун аввалгига қараганда касаллар сони икки бараварга ўсди. 18 июнь куни 85 кишида коронавирус аниқланганди. 179 та янги ҳолат аниқланиши — бу бир кунда Ўзбекистонда энг кўп касаллик қайд этилиши бўйича бешинчи натижа. Янги ҳолатлардан сўнг Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 5946 нафарга етди.

    Фото: Telegram / @ssvmatbuotkotibi

    Фото: Telegram / @ssvmatbuotkotibi

    Янги касалланиш ҳолатлари

    Янги касалланганларнинг
    • 146 нафари карантин муассасаларидаги фуқаролар орасида;
    • 29 нафари аҳоли орасида (Тошкент шаҳрида — 24 нафар, Наманган вилоятида — 3 нафар, Тошкент вилоятида — 2 нафар);
    • 4 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида (Тошкент вилоятида — 2 нафар, Хоразм вилоятида — 1 нафар, Андижон вилоятида — 1 нафар) аниқланган.
    Кун давомида 6 та ҳудудда янги касалланганлар қайд этилди. Ушбу ҳудудларнинг 3 тасида аҳоли орасида коронавирус аниқланди.

    Аҳоли орасида қайд этилган 29 та ҳолатдан 24 таси Тошкент шаҳрида қайд этилди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкентда қайд этилган 8 та ҳолат бўйича маълумот берди. Юнусобод туманида яшовчи такси ҳайдовчисида (ўзи келиб намуна топширган), тана ҳарорати кўтарилгач, шифокорга мурожаат қилган Олмазор туманида яшовчи уй бекасида, Учтепа туманида яшаб, Сергели туманида озиқ-овқат дўконида ишловчи сотувчида, худди шу тумандаги туғруқ таътилида бўлган уй бекасининг ( 2020 йилнинг 13 июнидан тана ҳарорати кўтарила бошлаган) ўғли ва қизида ҳамда яна Учтепа туманидаги якка тартибдаги тадбиркорда (ўзи бориб таҳлил топширган), Шайхонтоҳур туманида яшовчи фуқарода (12 июндан тана ҳарорати кўтарила бошлаган) ҳам коронавирус инфекцияси тасдиқланган. Мазкур касаллик аниқланган фуқароларнинг аксарияти тана ҳарорати кўтарилгач, шифохонага мурожаат қилган ва намуна топширган.

    Шунингдек, Тошкент шаҳрида коронавирус аниқланган фуқаро туғилган кун муносабати билан ўтказган тадбирида иштирок этган 13 нафар оила аъзоси ва қариндошига касалликни юқтиргани маълум бўлди. Аввалроқ Самарқандда аза маросими чоғида коронавирус юқиши қайд этилгани маълум бўлганди.

    Наманган вилоятида 16 июндан бери энди янги касалланиш ҳолатлари қайд этилди. Янги ҳолатларнинг 3 таси аҳоли орасида, 4 таси касалликка чалинганлар билан мулоқотда бўлганлар орасида аниқланди.

    Бир кун аввал аҳоли орасида энг кўп касалланиш ҳолати қайд этилган (14 та) Тошкент вилоятида 19 июнь куни аҳоли орасида 2 та янги ҳолат аниқланди.

    Хоразм вилоятида 15 июндан бери энди янги касалланиш ҳолатлари қайд этилди. Вилоятда аниқланган 12 та ҳолатдан 11 таси коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинганлар орасида, 1 таси халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида аниқланди.

    Навоий вилоятида ҳам карантинга олинган фуқаролар орасида 4 та янги ҳолат қайд этилди.

    Андижон вилоятида беш кун ичида биринчи марта янги касалланиш ҳолати аниқланди. Халқаро юк ташувчи машина ҳайдовчисида вирус аниқланган.

    Касалликдан даволаниш

    19 июнь куни коронавирусдан соғайган 74 нафар фуқаро уйларига кузатилди. Уларнинг 68 нафари Тошкент шаҳридаги, 6 нафари Самарқанд вилоятидаги тиббиёт муассасаларида шифо топди.

    Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 5946 нафар бемордан 4273 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 72 фоизни ташкил этмоқда. 13 июнь куни бу борадаги кўрсаткич 78 фоизгача ҳам чиққанди.

    17 июнь куни шифохоналардаги беморлар сони биринчи марта 1500 нафардан ошганди, 19 июнга келиб уларнинг сони 1600 нафардан ҳам ошди. Айни вақтда шифохоналардаги 1654 нафар бемордан 1295 нафари Тошкентдаги тиббиёт муассасаларида даволанмоқда (Сирдарё вилоятидаги беморлар ҳам Тошкент шаҳрига ўтказилган). Қолган 359 нафар бемор мамлакатнинг 9 ҳудудидаги шифохоналарда даволанмоқда.

    Қорақалпоғистонда 6, Андижонда 8, Сурхондарёда 15, Самарқандда 17, Бухорода 27, Наманганда 28, Хоразмда 36, Навоийда 61 ва Қашқадарёда 161 нафар бемор қолди. Жиззах ва Фарғона вилоятлари коронавирусдан холи ҳудуд бўлиб турибди.

    Аҳволи оғир беморлар

    Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1654 нафар бемордан 14 нафари оғир, 1 нафари эса ўта оғир аҳволда. Икки суткадан бери аҳволи оғир беморлар сони 12 нафарни ташкил этаётганди. 16 июндан бери шифохоналарда аҳволи ўта оғир беморлар қолмаганди. Энди бир нафар ўта оғир аҳволдаги бемор бор.

    15 мартда эпидемия бошланганидан бери Ўзбекистонда 19 нафар бемор COVID-19 асоратлари оқибатида вафот этган. Июнь ойининг ўзида 4 нафар бемор ҳаётдан кўз юмди.

    Мавзуга доир: Ўзбекистонда коронавирусдан вафот этганлар жасади куйдириладими?

    Карантиндагилар

    Ҳозирда Ўзбекистонда уй карантинида 33 601 нафар, стационар карантинда эса 22 875 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди. Бир кун ичида уй карантинидаги фуқаролар сони 3167 нафарга, стационар карантиндаги фуқаролар сони 532 нафарга кўпайди. Уй карантинидаги фуқаролар сони бир кунда 3 мингдан ортиққа кўпайиши яқин орада кузатилмаганди.

    19.06.2020, 23:34   Изоҳ (0)   144825
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда яна 26 кишида коронавирус аниқланди. Касалланганларнинг умумий сони 5946 нафарга етди

    19.06.2020, 23:12

    Андижон халқаро аэропортига Заҳириддин Муҳаммад Бобур номи берилди

    19.06.2020, 22:57

    Фарғонада 2023 йилдан бошлаб Аи-92 бензин ва «Евро-5» стандартидаги дизель ишлаб чиқарилади

    19.06.2020, 22:45

    Ўзбекистонда коронавирусдан вафот этганлар жасади куйдириладими?

    19.06.2020, 22:20

    Ўқувчиларининг 50 фоиздан кўпи ОТМга кирган мактаб директори ХТВ томонидан ҳимояланади

    19.06.2020, 22:07

    Ўзбекистонда абитуриентларнинг қабул ва имтиҳонлар бўйича саволларига жавоб берадиган Call-марказ ташкил этилди

    19.06.2020, 21:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.