Андижон халқаро аэропортига Заҳириддин Муҳаммад Бобур номи берилди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар қилган.
Бу ҳақда «Туризм соҳасини санитария-эпидемиологик хавфсизликнинг кучайтирилган режими талабларига қатъий риоя қилган ҳолда ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарорида қайд этиб ўтилганди.
Бунгача 2017 йил май ойида Тошкент халқаро аэропортига Ислом Каримов номи берилган.
Шу тариқа Ўзбекистонда тарихий шахс номига аталган халқаро аэропортлар сони 2 та бўлди, қолган аэропортлар, асосан, жойлашган ҳудуди номи билан фаолият олиб боради.
Изоҳ (0)