Тошкентда коронавирусга чалинган 76 ёшли эркак вафот этди, дея 8 июнь куни хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги. Бу коронавируснинг Ўзбекистондаги 18-қурбонидир.

Маълум бўлишича, Учтепа туманида яшовчи Х. исмли фуқарода 28 май куни коронавирус инфекцияси тасдиқланган, у Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасига ётқизилган эди. 31 май куни беморнинг аҳволи оғирлашиб, реанимация бўлимига ўтказилган.

«Кўрсатилган реанимацион муолажаларга қарамай, сунъий нафас олдириш аппаратида бўлган бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган», — дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборотида.

Қайд этишларича, вафот этган бемор узоқ йиллар давомида гепатит, юрак ишемик касаллиги, стенокардия, сурункали юрак етишмовчилиги каби касалликлар билан даволаниб келган.

«Айни пайтда марҳумнинг турмуш ўртоғи, фарзанди ва набираларида ҳам коронавирус инфекцияси тасдиқланган. Уларга шифокорларимиз томонидан даво муолажалари кўрсатилмоқда», — дея қўшимча қилган ССВ.

Бунгача Ўзбекистонда 17 киши коронавирус инфекцияси асоратлари оқибатида вафот этган эди:

Маълумот учун, 8 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ жами 4404 та ҳолат аниқланган, беморларнинг 3357 нафари бутунлай соғайган, 1029 нафар бемор коронавирусдан даволанишни давом эттирмоқда.