Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистонда 24 апрель соат 23:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекциясини юқтириб олганлар сони 26 кишига ошиб, 1804 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди. Аввалроқ 24 апрель соат 10:00 ҳолатига кўра, тасдиқланган касалланиш ҳолатлари сони 1778 тага етгани маълум қилинган эди.

Шундай қилиб, 24 апрель куни Ўзбекистонда коронавирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ 46 та янги ҳолат тасдиқланди. Таққослаш учун, 13 апрель куни 133 та, 14 апрель куни 167 та, 15 апрель куни 137 та, 16 апрель куни 47 та, 17 апрель куни 56 та, 18 апрель куни 85 та, 19 апрель куни 75 та, 20 апрель куни 62 та, 21 апрель куни 51 та, 22 апрель куни 38 та, 23 апрель эса 42 янги ҳолат тасдиқланганди.

Ўзбекистонда 15 мартдан буён коронавирусга чалинган беморларнинг саккиз нафари вафот этди, 621 нафари эса соғайиб, реабилитацияга олинган.

Хорижда 73 ўзбекистонликда коронавирус аниқланган (энг кўпи — 42 нафари — Россияда), уларнинг тўрт нафари вафот этган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Мактаб ўқитувчиларига “Open budjet”да овоз тўплаш бўйича топшириқ берилаётгани айтилмоқда 
Туркманистон
Ашхобод тажрибаси: одамлар зилзиладан эмас, балки бинолар туфайли ҳалок бўлади
Дунё
“Толибон” опиум савдосидан олинадиган солиқни бекор қилди. Наркотик модда учун қанча солиқ тўланган?