Шундай қилиб, 24 апрель куни Ўзбекистонда коронавирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ 46 та янги ҳолат тасдиқланди. Таққослаш учун, 13 апрель куни 133 та, 14 апрель куни 167 та, 15 апрель куни 137 та, 16 апрель куни 47 та, 17 апрель куни 56 та, 18 апрель куни 85 та, 19 апрель куни 75 та, 20 апрель куни 62 та, 21 апрель куни 51 та, 22 апрель куни 38 та, 23 апрель эса 42 янги ҳолат тасдиқланганди.
Ўзбекистонда 15 мартдан буён коронавирусга чалинган беморларнинг саккиз нафари вафот этди, 621 нафари эса соғайиб, реабилитацияга олинган.
Хорижда 73 ўзбекистонликда коронавирус аниқланган (энг кўпи — 42 нафари — Россияда), уларнинг тўрт нафари вафот этган.
Изоҳ (0)