• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда бир қатор соҳаларга карантин талаблари асосида фаолиятини қайта тиклашга рухсат этилди (рўйхат)

    Ўзбекистон ҳудудида коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш, саноат, инфратузилма, транспорт ва логистика субъектларининг барқарор фаолият юритишини таъминлаш мақсадида Инқирозга қарши курашиш республика комиссиясининг қарори қабул қилинди.

    Мазкур қарор билан эпидемия шароитида иқтисодиёт тармоқларининг барқарор ишлашини таъминлаш, аҳоли ўртасида ишсизлик ошиб кетишининг олдини олиш ҳамда бюджет тушумларини таъминлаш учун иқтисодиётнинг қуйидаги бир қатор йўналишлари фаолиятига рухсат берилмоқда.

    • қурилиш материаллари бозорлари, шу жумладан, қурилиш материалларининг чакана ва улгуржи савдоси фаолияти билан шуғулланувчи хўжалик юритувчи субъектларга (майдони 500 квадрат метрдан кам бўлмаган);
    • йирик ишлаб чиқарувчи субъектларнинг ўз маҳсулотларини сотишга мўлжалланган ҳудудлардаги тармоқ дўкон (магазин)ларига (санитар нормаси 10 квадрат метрга 1 нафар харидор тартиби асосида);
    • ҳунарманд ва усталарга — улар томонидан ясалган буюмларни бозор расталаридан ташқари алоҳида жойлашган жойда (дўкон) сотиш фаолиятига;
    • уруғ ва кўчат етиштириш ҳамда уларни сотиш фаолияти билан шуғулланадиган тадбиркорлик субъектларига (мулкчилик шаклидан қатъи назар);
    • тижорат банкларининг объектлардаги шохобчалари (кассалари)га;
    • автомобилларга эҳтиёт қисмлари сотиш фаолияти билан шуғулланадиган тадбиркорлик субъектлари (мулкчилик шаклидан қатъи назар)га;
    • автомобиллар, қишлоқ хўжалиги ва қурилиш техникаларига сервис хизмат кўрсатувчи ташкилотларга — 1000 квадрат метрдан кам бўлмаган майдонга эга субъектлар, шунингдек, вулканизация хизматлари кўрсатувчи субъектларга;
    • кимёвий тозалаш билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларига;
    • нотариал идоралар ва суғурта компанияларининг фаолият юритишига;
    • тўхтаб қолган инвестиция лойиҳалари ва ижтимоий соҳа объектларини қуриш ишларини давом эттиришга.
    Коронавирус эпидемияси шароитида ушбу корхона ва ташкилотларни, савдо ва хизмат кўрсатувчи хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолият юритиши ҳамда қатор объектларда қурилиш ишларини давом эттириш санитария-эпидемология талаблари асосида белгиланган.

    Мулкчилик шаклидан қатъи назар барча корхона ва ташкилотларда COVID-19 кириб келишининг олдини олиш ва тарқалиб кетишига йўл қўймаслик юзасидан талаблар:

    • корхона ёки ташкилот, қурилиш объекти очиқ зонада жойлашган бўлса, албатта, атрофини тўлиқ ўраш, бегоналар киришини қатъиян ман қилиш;
    • корхона ва ташкилотларга бегона шахслар киришининг олдини олиш ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида қўриқлаш ва бошқа хизмат турларидан фойдаланиш;
    • ходимларни ҳар куни ишхонада камида 2 маротаба — иш бошланишидан аввал ва ишдан кейин «филтр»дан ўтказиш, тана ҳароратини ўлчаш, тана ҳарорати юқори бўлган ёки касаллик аломатлари бўлган ходимлар аниқланганда, албатта, ишдан четлаштириш;
    • тана ҳарорати юқори бўлган ёки касаллик аломатлари (қуруқ йўтал, ҳолсизлик, юқори ҳарорат, ҳид сезиш қобилятининг пасайиши) бўлган ходимларни алоҳидалаштириш учун тиббий пунктда изолятор ташкил этиш;
    • иш куни бошида ёки якунида барча хоналарни дезинфекцияловчи воситалар билан зарарсизлантириш, шунингдек, кварс лампалар билан ишлов ўтказиш, албатта, кун давомида камида икки маротаба хоналарни шамоллатиш;
    • корхоналарда барча ходимлар учун қулай бўлган жойларга қўлларини дезинфекцияловчи воситалар билан зарарсизлантириш учун етарли даражада зарарсизлантирувчи ускуналар ўрнатиш;
    • ҳар куни жамоат учун умумий бўлган хоналарни (овқатланиш, дам олиш хоналари, ҳожатхона) зарарсизлантирувчи воситалар билан зарарсизлантириш ишларини ўтказиш;
    • ҳар 2-4 соатда барча ташқи муҳит объектларини (эшик тутқичлари, чироқ ёқиш тугмалари, зина тутқичлари, стол, стуллар, ташкилий техника) зарарсизлантириш учун етарли даражада зарарсизлантирувчи ускуналар ўрнатиш;
    • ювувчи ва зарарсизлантирувчи моддалар, шахсий ҳимоя воситасининг (ниқоб ва резина қўлқоп) 5 кунлик захирасини яратиш, тиббий ниқобларни камида ҳар 2-3 соатда алмаштириш;
    • ходимларнинг иш жойида бир-биридан камида 2 метр масофада мулоқот қилишларини назорат қилиш;
    • барча ходимларни тўлиқ шахсий ҳимоя воситаси (тиббий ниқоб ва резина қўлқоп)да фаолият кўрсатишини мунтазам назорат қилиш, шахсий ҳимоя воситаларини ишлатилгандан сўнг марказлашган ҳолда йиғиш ва уларни утилизация қилиш;
    • баъзи корхоналар ходимлари ўртасида юқори нафас йўллари касалликларининг олдини олиш ва максимал даражада мулоқотни камайтириш мақсадида онлайн тарзида иш фаолиятини ташкил этиш;
    • ходимларнинг овқатланиши учун алоҳида хона ташкил этиш, иш жойида овқатланишни тақиқлаш, уларнинг қўл ювиши учун зарарсизлантирувчи ускуналар билан таъминлаш;
    • ходимларга карантин вақтида қулайлик яратиш ва уларнинг эркин ҳолда кўчада юришларининг олдини олиш ва фойдали иш соатларини ошириш мақсадида марказлашган ҳолда овқат етказиб берилишини таъминлаш;
    • ходимларни ётоқхоналар билан таъминлаш, барча ходимлар иш жойи ва ётоқхоналари ўртасида пиёда юришларини тақиқлаш, уларни транспорт воситалари билан таъминлаш;
    • жамоа йиғилиш хоналари (чекиш хонаси, маънавият ва маърифат хонаси, ошхона, мажлислар хонаси)дан фойдаланишда чеклов чораларини кўриш;
    • агарда корхона ва ташкилотда бирор нафар ходимда қуруқ йўтал, иситма, ҳолсизлик ва шунга ўхшаш клиник белгилар пайдо бўлса, зудлик билан 103 рақамли тез ёрдамга мурожаат қилиш.
    Мулкчилик шаклидан қатъи назар барча савдо корхоналарида COVID-19 кириб келишининг олдини олиш ва тарқалиб кетишига йўл қўймаслик юзасидан талаблар
    1. Ташриф буюрувчилар учун:
    • савдо нуқтаси ва унга туташ ҳудудларда хавфсизликни таъминлаш ва харидорлар орасидаги ижтимоий масофанинг сақланишига риоя қилинишини таъминлаш мақсадида қўриқлаш ва бошқа хизмат турларидан фойдаланиш;
    • савдо нуқтасига кирувчи ҳар бир шахснинг тана ҳароратини масофадан туриб ўлчашни ташкил этиш. Тана ҳарорати юқори бўлган фуқаро аниқланса, савдо марказига киритмаслик ва 103 телефон рақами орқали тиббиёт ходимларини чақиртириш;
    • савдо нуқтасига кириш жойида дезинфекцияловчи восита билан тўйинтирилган махсус гиламча (дезинфекциялаш тўсиғи)ни 1 сменада энг камида 1 маротаба алмаштириб туриш;
    • йирик савдо марказлари (майдони 500 квадрат метрдан катта)да ташриф буюрувчи одамларнинг уст-бошидан антисептикни пуркаш йўли билан дезинфекциялаш учун махсус ўтиш жойларини ўрнатиш;
    • савдо дўконларига кириш жойида тери учун махсус антисептик (шу жумладан, ўрнатилган дозаторлар ёрдамида)лар билан қўлни зарарсизлантириш жойларини ташкил қилиш;
    • ҳар бир харидор орасида 2 метрдан кам бўлмаган ижтимоий масофанинг сақланишини таъминлаш.
     
    1. Савдо нуқтаси ходимлари учун:
    • шахсий гигиена қоидаларига риоя қилинишини таъминлаш, юқори нафас йўллари инфекциялари касалликлари белгилари (тана ҳароратининг юқорилиги, йўтал, тумов) бўлган ходимлар ишга қўйилмаслигини таъминлаш;
    • ходимларни 1 марталик юз ниқоблари билан етарли даражада таъминлаш (юз ниқобини ишлатиш муддати ва иш вақтининг давомийлигига қараб камида 3 соатда 1 дона);
    • харидорлар билан ишловчи ҳар бир ходимни энг камида 5 дона юз ниқоби, антисептик салфеткалар, қўлқоп, тери ва қўлни зарарсизлантирувчи (рўйхатга олинган ва қўллаш учун қарши кўрсатмаси бўлмаган) антисептиклар билан таъминлаш;
    • ходимларнинг овқатланиш ва дам олиш вақтларида тўпланишларини чеклаш, иш жойида овқатланишни тақиқлаш, улар учун бир марталик идишлардан фойдаланган ҳолда карантин вақтида қулайлик яратиш ва уларнинг эркин ҳолда кўчада юришларининг олдини олиш ва фойдали иш соатларини ошириш мақсадида марказлашган ҳолда овқат етказиб берилишини таъминлаш;
    • ҳар 2-4 соатда барча ташқи муҳит объектларини (эшик тутқичлари, чироқ ёқиш тугмалари, зина тутқичлари, стол, стуллар, ташкилий техника, аравачалар тутқичлари) зарарсизлантириш учун етарли даражада зарарсизлантирувчи ускуналар ўрнатиш;
    • ходимларни ҳар бир овқатланиш олдидан, ишдан сўнг қўлларини махсус зарарсизлантирувчи воситалар билан ювиш, профилактик чора-тадбирларга, шахсий ва умумий гигиена қоидаларига амал қилиш зарурлиги тўғрисида мунтазам хабардор қилиб бориш;
    • ишлатилган шахсий ҳимоя воситаларини махсус идишларда алоҳида ажратилган йиғиш ва уларнинг утилизация қилинишини таъминлаш.
    Махсус комиссия қарорида корхона ва ташкилот раҳбарлари қўл остида фаолият юритаётган барча ходимларнинг соғлиғи учун масъул эканликлари яна бир бор эслатиб ўтилган.

    Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёев 20 апрель куни бўлиб ўтган йиғилишда коронавирус аниқланмаган ҳудудларда карантин чекловларини босқичма-босқич юмшатиш юзасидан топшириқ берган эди. Президент томонидан 22 апрель куни ўтказилган видеоселекторда Ўзбекистоннинг коронавирус қайд этилмаган ҳудудларида саноат корхоналари ва кластерлар ўз ишини қайта бошлагани маълум қилинди.

    24.04.2020, 23:26   Изоҳ (0)   177708
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари хизмат машиналари ёрдамида 3 ёшли болани туғилган куни билан табриклади (видео)

    24.04.2020, 22:55

    Марказий ҳарбий округ ҳарбийлари коронавирус билан касалланган беморларни даволаш учун 515 млн сўм хайрия қилди

    24.04.2020, 22:19

    Ўзбекистон ҳукумати томонидан 2019 йилда жалб қилинган қарз миқдори маълум қилинди

    24.04.2020, 22:07

    Президент Фарғона ва Қашқадарёдаги боғ ва токзорлар қатор ораларига тўлиқ экин экиш бўйича топшириқ берди

    24.04.2020, 21:32

    Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар 600 нафардан ошди

    24.04.2020, 21:07

    Фарғона ва Қашқадарёдаги коронавирус хавфи паст бўлган ҳудудларда карантин чоралари босқичма-босқич юмшатилади

    24.04.2020, 20:49
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Таиланд беш кунлик можарода қўлга тушган икки нафар Камбоджа аскарини юртига қайтарди

    Дунё | 3 август, 14:51

    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим

    Реклама | 3 август, 10:30

    “Ўзгидромет” ҳафта бошида қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди  

    Ўзбекистон | 3 август, 14:40

    Озарбайжон гази Туркия орқали Сурияга етказиб берилади

    Дунё | 3 август, 14:15

    “Ан-Насср” Роналдунинг тавсияси билан Фернандешни сотиб олмоқчи

    Спорт | 3 август, 13:55

    Ўзбекистонда айрим боғча болалари учун ҳар ой 618 минг сўмдан берилади

    Ўзбекистон | 3 август, 13:29

    БАА Мисрдан ярим миллиондан ортиқ ғазоликни таъминлаш учун етадиган сув қувури тортиб келади

    Дунё | 3 август, 12:55

    UNICEF: Ғазода ҳар учинчи одам кунларни очлик билан ўтказади, болалар эса ҳалок бўлиш хавфи остида

    Дунё | 3 август, 12:09

    Болалар ертўлада яширилган: Тошкентда ноқонуний диний таълим берилган хонадонлар аниқланди (видео)

    Ўзбекистон | 3 август, 11:42
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.