FoxNews телеканали журналистлари Эрон раҳбарияти йиғилишларидаги маърузаларни ўрганиб чиқди, деб ёзади «РБК».
Мамлакат олий раҳбари Оятуллоҳ Али Хоманаий, Эрон сиёсий етакчилари ва хавфсизлик хизматлари раҳбарлари кучайиб бораётган норозилик ҳаракатига қарши туриш ва мамлакатда авж олган тартибсизликларга нуқта қўйиш йўлларини муҳокама қилган.
Ҳужжатда, хусусан, норозиликлар Эрон иқтисодиётининг барча соҳаларига таъсир қилгани ва мамлакат хавфсизлигига жиддий таҳдид туғдираётгани таъкидланади.
«Диний етакчилар ва ҳукумат вазият янада чуқурлашиб кетиши олдини олиш учун иложи борича тезроқ саҳнага чиқиши керак, — дея маърузадан иқтибос келтиради FoxNews. — Бизга Оллоҳнинг ўзи ёрдам берсин, бу аввалгиларига ўхшамайдиган жуда мураккаб вазият».
Изоҳ (0)