Минглаб японияликлар 2 январь, сешанба куни анъанага кўра император Акихитони Янги йил билан табриклаш учун Токио марказидаги император қасрига ташриф буюрди, деб хабар беради «ТАСС».
Йиғилганларга қаратилган қисқа мурожаатида монарх бутун дунёда тинчлик бўлишини тилади.
«Мен Янги йилни сизлар билан қарши олаётганимдан бахтиёрман. Умид қиламанки, мазкур йил бутун дунёдаги инсонлар учун аввалгидан яхшироқ ва бахтлироқ бўлади»,— дейилади монарх мурожаатида.
Ўтган йили 84 ёшни қаршилаган императорнинг аҳолига табрик йўллаши Япониядаги асосий Янги йил анъанаси ҳисобланади.
Изоҳ (0)