Нигерия шимоли-шарқида «Боко Ҳарам» террорчилари томонидан ўғирланган 700 дан ортиқ киши асирликдан қочиб кетди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
«Асирга олинганларнинг қочиши қуролли кучларнинг жангариларга қарши яқинда ўтказилган ‘Чуқур зарба 2’ операцияси билан боғлиқ эди», — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, мазкур операция «Боко Ҳарам»нинг дала заводлари, бомба тайёрлашда қўлланиладиган жиҳозлари, транспорт воситалари ва бошқа элементларни ўз ичига олган инфратузилмаси ва логистикасини йўқ қилишга қаратилган.
Барча қочоқларга Борно штатидаги Монгуно шаҳридаги ҳарбий объектдан бошпана берилган.
Асирга олинганлар орасида эркаклар, аёллар ва ёш болалар ҳам бор. Уларнинг аксарияти Чад кўлидаги турли оролларда фермер сифатида ишлашга мажбур бўлган.
Изоҳ (0)