АҚШ президенти Барак Обама Германияга Мюнхенда юз берган отишмани текширишда исталган зарур ёрдамни таклиф этди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
«Қўшма Штатлар Мюнхенда гуноҳсиз инсонлар ҳаётини олиб кетган эҳтимолий террорчилик ҳужумини кескин қоралайди. Мазкур ваҳшиёна ҳаракат оқибатида Европанинг энг гавжум шаҳарларидан бири марказида бир неча киши ўлдирилди ва жароҳатланди. Барак Обама АҚШ германиялик шериклар билан узвий ҳамкорлик қилиши ва текширувни олиб бориш учун исталган ёрдам кўрсатилишини ваъда қилди», — дейилади Оқ уй сайтида жойлаштирилган хабарда.
Охирги маълумотларга кўра, Мюнхендаги отишма оқибатида 10 киши ҳалок бўлди.
Изоҳ (0)