Россия 2016—2019 йиллар учун савдо-иқтисодий ҳамкорлик дастури лойиҳаси бўйича Туркия билан музокараларни қайта бошлайди. Бу ҳақда ҳукумат қарорига таяниб, «РБК» хабар берди.
Ҳужжатга мувофиқ, савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Россия-Туркия ҳукуматлараро комиссияси фаолияти қайта тикланади. Туркия томони билан хизматлар савдоси ва инвестициялар ҳақидаги, шунингдек, ҳар иккала мамлакатда инвестициявий лойиҳаларни молиялаштириш бўйича Россия-Туркия қўшма фондини яратиш бўйича музокаралар яна бошланади.
Москва ва Анқара 2014 йилда хизматлар ва инвестициялар учун преференциал режим тўғрисидаги битимни тайёрлаш бўйича музокаралар олиб боришни бошлаган, бироқ 2015 йил ноябрида, музокараларнинг иккита даврасидан сўнг, лойиҳа тўхтатиб қўйилган эди.
Изоҳ (0)