Жорий йил ярмида республикада 80 мингдан зиёд авторақамлар сотилди. Бу ҳақда Республика товар-хом ашё биржаси маълум қилди.

2025 йил январь–июнь ойларида биржада жами 107,6 трлн сўмлик савдо шартномалари тузилган. Бу рақам 2024 йил I яримдагига қараганда 36,5 фоизга кўп.
Биржа савдолари бўйича тузилган энг йирик битимлар қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари (44 фоиз), ёқилғи энергетика маҳсулотлари (19 фоиз), қора ва рангли металлар (19 фоиз) улушларига тўғри келган.
Олти ой ичида avtoraqam.uzex.uz сайти орқали умумий қиймати 378,7 млрд сўмлик 80 мингдан зиёд авторақамлар сотилган. Савдо жараёнлари онлайн-аукционлар орқали амалга оширилган.
“Сотилган авторақамларнинг 96 фоизи жисмоний шахсларга, қолган 4 фоизи юридик шахсларга тўғри келган”, дейилади манба хабарида
Маълум қилинишича, сотилган авторақамларнинг энг паст баҳоси 1,7 млн сўм, энг қиммати эса 509,6 млн сўм бўлган.
Маълумот учун, 2024 йил I ярмида биржада 426,2 млрд сўмлик 104,9 мингдан зиёд авторақамлар сотилганди. Ўшанда ҳам сотилган авторақамларнинг энг паст нархи 1,7 миллион сўмни ташкил этган. Энг қиммат авторақам қиймати 517,1 миллион сўмга етган.
Изоҳ (0)