• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12591.57
    • RUB153.82
    • EUR14545.78
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    41 йил ўтиб: “Санта-Барбара” сериалининг юлдузлари бугун қандай кўринишда? 

    1984 йил 30 июлда телевиденияда янги лойиҳа бошланиб, у телесаноатига ва сериалларга бўлган қарашларни тубдан ўзгартирди. Ушбу мақолада “Санта-Барбара” сериали актёрларининг суратга олиш ишлари тугагач, уларнинг тақдири қандай кечгани ҳақида сўз боради. 

    Актриса Робин Райт 18 ёшида “Санта-Барбара” сериалида суратга тушишни бошлаган. Ушбу рол унинг кейинги ёрқин фаолиятини белгилаб берди: сериалдаги барча актёрлар орасида Робин энг кенг оммага танилган бўлиб, “Форрест Гамп” ва “Карталар уйи” каби роллари орқали жаҳон миқёсидаги юлдузга айланган. 

    Актриса “Санта-Барбара” сериалининг суратга олиш жараёнида ҳамкасби Дейн Визерспунга турмушга чиқади, аммо турмуши атиги икки йил давом этади. Шунингдек, у Шан Пенн ва Бен Фостер билан муносабатда бўлган, 2018 йилда эса Саинт Лаурент бренди менежери Клемент Жирога турмушга чиққан. Аммо 2022 йилда оммавий ахборот воситалари унинг ажрашаётгани ҳақида хабар берган. Бироқ, унинг фаолияти барқарор: у суратга тушишни давом эттиради ва янги лойиҳаларда фаол иштирок этиб, Голливуднинг энг талабгир актрисаларидан бири сифатида қолмоқда.

    Фото: Легион-Медиа

    Актриса Марси Уокер кўп қисмли сериалдаги энг эсда қоларли роллардан бирини ижро этган ва 1200 дан ортиқ эпизодда иштирок этган. Бу иши учун у “Эмми” мукофотига ҳам сазовор бўлган. Ушбу рол нафақат унинг энг муҳим, балки бутун ҳаётидаги ягона актёрлик роли бўлиб қолган. “Санта-Барбара”даги иш якунлангач, Марси актёрлик оламидан бутунлай воз кечиб, ҳаётини черковга бағишлашга қарор қилган.

    Ўн икки йил олдин берган интервьюсида у якшанба мактабида ишлаганини, кейин эса Оклахомада руҳоний бўлганини айтган. 2024 йилда Марси узоқ танаффусдан сўнг илк бор омма олдида пайдо бўлиб, сериалда иштирок этиш унинг ҳаётидаги энг катта қувончлардан бири бўлганини таъкидлаган. Ташқи кўринишидаги ўзгаришларга қарамай, унинг самимий табассуми ўз ҳолича қолган.

    Фото: Легион-Медиа

    Круз Кастилё — “Санта-Барбара” сериалининг энг ёрқин ва эсда қоларли қаҳрамонларидан бири эди. Круз ва Иден ўртасидаги муносабатлар сериалнинг марказий севги чизиғини ташкил қилган. Аввал салбий ролларда кўпроқ танилган Эй Мартинес ушбу образ орқали актёрлик маҳоратини бутунлай бошқа йўналишда намоён этиш имконига эга бўлди. Бу роли унга “Эмми” мукофоти номинациясини олиб келди.

    1992 йилда “Санта-Барбара”даги суратга олиш ишлари якунлангач, Мартинес катта экран учун ҳам бир неча бор синов қилиб кўрди, бироқ сезиларли муваффақиятларга эриша олмади. Бироқ у бир қатор машҳур телешоуларда қатнашишга улгурган — “Жиноятчидек ўйла”, “Бош шифохона” ва бошқалар. Актёр бир неча марта турмуш қурган, унинг уч нафар фарзанди бор.

    Фото: Легион-Медиа

    Мэйсон Кепвелл ўзининг харизматик образи билан сериал томошабинларининг, айниқса, аёллар аудиториясининг энг севимли қаҳрамонларидан бирига айланган эди. Лейн Дэвис беш йил давомида “Санта-Барбара”да суратга тушди, бироқ тиғиз иш жадвали ва театр ҳамда оилага кўпроқ вақт ажратиш истаги сабаб лойиҳа билан хайрлашди.

    Сериалдан сўнг у фаол ижодини давом эттириб, “Клиника”, “Сайнфелд”, “Қуёшдан учинчи сайёра” ва “Ғайритабиий ҳодисалар” каби машҳур телесериалларда иштирок этди. Бугунги кунда Лейн театрда фаол ишламоқда ва ҳатто у Шекспир фестивали ташкилотчиларидан бири ҳисобланади. У тез-тез “Санта-Барбара”даги суратга олиш жараёнларини эслаб туради, бироқ уни Мэйсон деб аташларини унчалик ёқтирмайди.

    Фото: Легион-Медиа

    Жудит МакКоннелл томошабинлар хотирасида ўзининг нафис ва зийрак сиймоси билан қолди. “Санта-Барбара” сериали якунлангач, у театр ва телевидение соҳасида фаолиятини давом эттирди, аммо унинг карьераси бошқа юлдузлар билан солиштирганда унчалик ёрқин ва муваффақиятли бўлмади. 2025 йилда Жудит 80 ёшни қарши олди ва ҳозирда осойишта, танҳо ҳаёт кечирмоқда. У омма олдида кам кўринади, бироқ “Санта-Барбара”даги суратга олиш даврларини мамнуният билан эслайди.

    Фото: Легион-Медиа

    Актриса Ненси Ли Гран ижро этган адвокат ва феминист Жулиа образи ўша давр учун ноодатий бўлса-да, томошабинлар қалбини забт этган ва унга 1989 йилда “Эмми” мукофотини келтирган. Жулиянинг Мэйсон Кепвелл билан бўлган мураккаб севги чизиғи сериал давомида доимо долзарб бўлиб қолган. “Санта-Барбара”дан сўнг Ненси “Бош шифохона” ва “Касл” каби лойиҳаларда рол ўйнади. У фаол хайрия билан шуғулланади ва саратон касаллигига чалинган беморларга ёрдам кўрсатади. Шунингдек, у қизи Кетринни тарбиялайди — Кетрин ҳам онаси каби актриса бўлган.

    30 июл, 21:25   Изоҳ (0)   2898
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #«Санта-Барбара»#юлдуз#машҳур#актёр

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россияга ишлашга кетиб, қийин аҳволга тушиб қолган ўзбекистонлик аёл ватанга қайтарилди 

    Ўзбекистон | 31 июл, 18:00

    Apple тасодифан ижтимоий тармоқларида Samsung’нинг янги смартфонини реклама қилди (фото)

    Лайфстайл | 31 июл, 17:50

    Бўстонлиқда яна ўрмон ёнғини: уни ўчиришга 100 нафар ходим, вертолётлар жалб этилди

    Ўзбекистон | 31 июл, 17:37

    Ўзбекистонда “Рақамли қишлоқ хўжалиги” ягона интеграцион платформаси ишга туширилади

    Ўзбекистон | 31 июл, 17:31

    PocketBook электрон китоб ўқиш учун мўлжалланган рангли экранга эга планшетни тақдим этди

    Гаджетлар | 31 июл, 17:15

    Янгийўлда эркак аёлни аёвсиз калтаклагани акс этган видео юзасидан изоҳ берилди 

    Ўзбекистон | 31 июл, 17:09

    Тошкентдан Россияга қимматбаҳо буюмларни ноқонуний тарзда олиб чиқиб кетаётган эркак ушланди

    Ўзбекистон | 31 июл, 17:00

    “Ливерпуль” эгалари Ла Лига клубини сотиб олмоқчи

    Спорт | 31 июл, 16:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.