Сурияда шартнома асосида хизмат қилаётган россиялик ҳарбий хизматчи Никита Шевченко Алеппо вилоятида ҳалок бўлди. Бу ҳақда Россия мудофаа вазирлиги маълум қилди, дея хабар беради «Газета.ru» .
Ҳарбий маҳаллий аҳоли учун озиқ-овқат юкланган колоннага ҳамроҳлик қилаётганда жангарилар томонидан аҳоли пунктига киришда қўйилган бомбага дуч келган ва портлаб кетган.
«Россиялик ҳарбий шифокорлар оғир жароҳат олган Никитанинг ҳаёти учун курашди, бироқ уни қутқариб қолишнинг имкони бўлмади», — дейилади вазирлик хабарида.
Аскар қўмондонлик томонидан ўлимидан сўнг давлат мукофотига тавсия этилди.
Изоҳ (0)