Украина миллий полицияси маълум қилишича, журналист Павел Шереметнинг ўлдириб кетилиши бўйича асосий версия сифатида унинг профессионал фаолияти кўриб чиқилмоқда, деб ёзади «Газета.ru».
«Павел Шереметнинг ҳалокати асосий версияси сифатида гуруҳ унинг профессионал фаолиятини кўриб чиқмоқда, шунингдек, жиноят амалга оширилгани билан боғлиқ бошқа версиялар ҳам бор», — дейилади хабарда.
20 июль, чоршанба куни Шеремет радиодаги тонгги эфирга кетаётган автомобиль Киев марказида портлаб кетди. Журналист воқеа жойида ҳалок бўлди. Украина хавфсизлик хизмати Шереметнинг ўлдириб кетилиши юзасидан олтита версияни кўриб чиқмоқда.
Изоҳ (0)