Туркия мамлакат ҳарбийлари маҳаллий курд жангчиларига машғулот ўтаётган Ироқнинг Мосул вилоятидаги Башик туманида доимий ҳарбий базани жойлаштиради. Бу ҳақда Hurriyet Daily News манбаларига таяниб, «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Нашр маълумотларига кўра, база жойлаштирилиши ҳақидаги келишув Ироқ Курдистони етакчиси Масъуд Барзоний ва Туркиянинг ўша пайтдаги ташқи ишлар вазири Фаридун Синирлиўғли ўртасида унинг шимолий Ироққа 4 ноябрда уюштирган ташрифи чоғида имзоланган.
Эслатиб ўтамиз, Ироқ расмийлари турк ҳарбийлари Башик ҳудудига киритилишини «суверенитетнинг бузилиши» деб атаган ва улар зудлик билан мамлакатни тарк этишини талаб қилган.
Изоҳ (0)