Озарбайжоннинг Каспий денгизидаги акваториясида жойлашган нефть платформасида ёнғин юзага келди, натижада 32 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Озарбайжон Нефтчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш ташкилоти раҳбари Мирвари Гахраманлига таяниб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
«32 ишчи ҳалок бўлди, 42 киши ўтган кеча қутқарилди. Платформадаги ёнғин тўлиқ ўчирилди», — деди у.
Озарбайжон Давлат нефть компанияси маълумотларига кўра, ёнғин газ қувурига етган зарар туфайли келиб чиққан.
Изоҳ (0)