КХДР етакчиси Ким Чен Инга унинг янги Вонсан аэропортига ташрифи чоғида суиқасд уюштирмоқчи бўлишган. Соқчилар бинодан портловчи қурилмаларни топган ва сафарни бекор қилган. Бу ҳақда Пхеньяндаги аноним манбага таяниб, «Озод Осиё» радиоси хабар берди, деб ёзади «Сегодня.ua».
Октябрь бошида Ким Чен Ин Корея Меҳнат партиясининг 70 йиллигига атаб қурилган янги объектларни шахсан кўздан кечираётган эди. Вонсан шаҳридаги янги Кальма аэропортига ҳам сафар уюштирилиши режалаштирилган, бироқ текширув чоғида аэропорт томидан ҳар бири 200 граммлик 100 га яқин динамит шашкаси топилган.
Шу туфайли, Ким Чен Иннинг аэропортга сафари бекор қилинган, соқчилик хизмати эса текширув ишларини бошлаган. Текширув ҳамон давом этаётгани учун Кальма аэропорти ишга тушганича йўқ.
Изоҳ (0)