Франция ташқи ишлар вазири Лоран Фабиус Франция томони Сурияда муваққат ҳукумат тузилгунича, президент Башар Асад мамлакатни бошқариб туриши мумкин деб ҳисоблашини айтди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
«Суриянинг бирлашуви ўтиш даври ҳукуматини назарда тутади. Бу Асад ўтиш даври ҳукуматигача кетиши керак, дегани эмас», — деди у.
Нашр эслатишича, аввалроқ Фабиус ИШИДга қарши курашда Сурия ҳукумат қўшинлари билан ҳамкорлик ҳукумат қонуний равишда сиёсий ўзгаришга учрасагина мумкин эканлигини айтган эди.
Изоҳ (0)