Хитой жануби-ғарбидаги Юньнань вилоятида юз берган кўчки натижасида уч киши ҳалок бўлди, яна саккиз киши бедарак йўқолган, деб гумон қилинмоқда, дея хабар бермоқда «ТАСС».
Ҳодиса Вэньшань-Мяо-Чжуан мухтор округининг Фунин уездида юз берган. Маҳаллий маъмурият маълумотларига кўра, кўчки натижасида автомобиль йўлининг 150 метрга яқин қисми қулаган.
Фавқулодда ҳолат юз берган жойда қидирув-қутқарув операцияси бошланган, унда 200 дан ортиқ қутқарувчи ва 11 экскаватор қатнашмоқда.
Изоҳ (0)