Қозоғистонда энергетик таснифи 9 га, магнитудаси 4 га тенг бўлган зилзила юз берди. «Gazeta.kz» хабарига кўра, ҳодиса 22 август, шанба куни маҳаллий вақт билан 23:21 да юз берган.
Зилзила маркази Олма-Ота шаҳридан 401 километр шимоли-шарқда, ўчоғи эса 10 километр чуқурликда бўлган.
Ҳодиса натижасида юз берган вайронагарчиликлар ва жабрланувчилар ҳақида маълумотлар йўқ.
Изоҳ (0)