Баъзида пластикли сув идишлари, жумладан, бир марта ишлатиладиганларидан ҳам қайта-қайта фойдаланишимизга тўғри келади. Ваҳоланки, бундай идишларни қанча кўп ишлатсангиз, шунча соғлигингизни хавф остига қўйган бўласиз. Бу ҳақда «Сегодня.ua» хабар бермоқда.
Пластик идишлардан тез-тез фойдаланганда уларда бактериялар жойлашуви учун қулай бўлган ёриқлар пайдо бўлади. Бактериялар айниқса идишларнинг оғзида ин қуришни хуш кўради. Шу боис мутахассислар кўп марта ишлатишга мўлжалланган пластик идишларни мунтазам ва қунт билан ювиб туриш, бир марта ишлатиш учун чиқарилганларидан эса дарров халос бўлишни маслаҳат беради.
Изоҳ (0)