Бангладеш пойтахти Даккада велорикша ҳайдовчиси устига Бенгалия йўлбарси ҳайкали қулагани оқибатида ҳалок бўлди. Фожиа шаҳардаги бозорлардан бирида рўй берган. Бу ҳақда The Daily Mail хабар берди.
42 ёшли Муҳаммад Али ҳайкал қулаган пайт ўз транспорт воситасида бўлган. Кўплаб жароҳатлар билан касалхонага етказилган рикшачи ўзига келмай, вафот этган.
Полиция вакилининг сўзларига қараганда, йўлбарс ҳайкали тинимсиз ёққан ёмғирлар туфайли мўртлашиб қолган ва оғирлигини кўтаролмай, пастга қулаган.
Изоҳ (0)