Ливан пойтахти Байрутда бўлиб ўтган норозилик намойиши иштирокчилари ҳукумат истеъфосини талаб қилди. «Echo.msk.ru» хабарига кўра, полиция ҳукумат саройи ва парламенти биносига ёриб киришга уринган намойишчиларни қўлга олган.
Намойишни тарқатиш жараёнида кўздан ёш оқизувчи газ ва резина тўқмоқлардан фойдаланилган. Тўқнашувлар натижасида 35 нафар полициячи тан жароҳати олган.
Мухолифат вакилларининг сўзларига кўра, ҳукумат шаҳар кўчаларини тозалаш ва чиқиндиларни йўқ қилиш муаммосини ҳал қила олмаётгани сабабли одамлар кўчаларга чиққан.
Аввалроқ Байрут марказида насронийларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида ҳукуматга қарши норозилик намойишлари бўлиб ўтганди.
Изоҳ (0)