“Навоий азот” заводидаги лабораторияда портлаш бўлгани хабар қилинганди. Ҳодисада бир киши ҳалок бўлди.
Бугун, 11 март куни соат 14:10 да Навоий вилояти, Навоий шаҳар, Навоий кўчасида жойлашган “Навоий азот” АЖнинг 25-цехи лабораториясида газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши ҳодисаси рўй берган. Чақнаш натижасида ёнғин келиб чиққан.
Ёнғин-қутқарув экипажлари томонидан ёнғин соат 14:20 да қуршаб олиниб, 14:50 да батамом ўчирилди.
Чақнаш оқибатида 1 нафар фуқаро ҳалок бўлган ва 11 нафар фуқаро тан жароҳати олган. Ҳозирда жабрланганларга малакали тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
Ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари амалга оширилмоқда.
Бундан аввал Қашқадарёдаги заправкада иккита цистерна ёниб кетгани хабар қилинганди.
Шунингдек, 20 февраль куни Андижон вилоятининг Шаҳрихон туманидаги заправкада ҳаво-газ аралашмасининг чақнаши содир бўлганди. Оқибатда икки нафар фуқаро тан жароҳати олганди. 21 февраль куни Тошкент шаҳридаги автомобиллар ювиш жойида ёнғин юз берди. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган. Ҳалок бўлганлар ҳам йўқ.
Изоҳ (0)