Қуёшда 29 май куни навбатдаги кучли чақнаш содир бўлди. Бу ҳақда “РИА Новости” хабар берди.
Россия Фанлар академияси Коинот тадқиқотлари институти қуёш астрономияси лабораторияси раҳбари Сергей Богачев чақнашга муносбат билдирди. Мутахассис мазкур чақнаш магнит бўронларини келтириб чиқариши эҳтимоли кичиклиги, аммо нолга тенг эмаслигини айтди. Аввалги чақнаш 27 май куни қайд этилганди.
“Чақнаш тахминан 20 дақиқа содир бўлган. Дастлабки балл — Х1.4. Чақнаш содир бўлган зона Қуёш-Ер чизиғи томон, яъни қуёш дискининг кўринадиган марказига қараб ҳаракатланишда давом этмоқд”, — деди Богачев.
Таъкидланишича, у якшанба-душанба кунларидан сайёрамизга тўғридан-тўғри таъсир қилиш зонасида бўлади.
Қуёш чақнашлари рентген нурланишининг кучига қараб бешта синфга бўлинади: А, Б, C, М ва Х. Бунда минимал синф А0.0 бўлиб, Ер орбитасида квадрат метрга 10 нановатт радиация қувватига тўғри келади. Кейинги ҳарфга ўтишда қувват 10 баробар ортади. Қуёшдаги чақнашлар одатда Ер томон йўналгани учун магнит бўронларини келтириб чиқариши мумкин.
Изоҳ (0)