Эроннинг жануби-шарқида номаълум шахслар томонидан суд биносига қуролли ҳужум уюштирилиши оқибатида беш киши вафот этди. Бу ҳақда Tasnim ахборот агентлиги хабар берди.

“Эрталаб бир неча қуролланган шахс Заҳедондаги Озодлик кўчасида жойлашган Систон ва Балужистон вилояти суди биносига ҳужум қилди. Ҳужумчилар бино ичида ўт очди”, дейилади хабарда.
Дастлабки маълумотларга кўра, 13 киши жароҳатланганига қарамай, яна беш кишини қутқаришнинг имкони бўлмаган. Агентлик маълумотларига кўра, ҳужум учун жавобгарликни “Жайш ал-Золм” гуруҳи ўз зиммасига олди.
Хабарда таъкидланишича, жангарилар воқеа жойи яқинидаги тинч аҳолига қарата ўт очган. Ҳужум оқибатида одамлар жароҳат олган. Бундан ташқари, ўқ отишма натижасида мол-мулкка зарар етказилган. “Ислом инқилоби қўриқчилари” корпуси жангчилари зарарсизлантириш операцияси давомида уч нафар ҳужумчини йўқ қилишга муваффақ бўлган.
Барча жабрланганлар шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш учун Хотам ал-Анбиё шифохонасига етказилган.
Маҳаллий ҳокимият фуқароларга ушбу ҳудудга ташриф буюрмасликни, шунингдек, воқеани тасвирга олиш ва нотўғри маълумотларни тарқатишдан тийилишни маслаҳат берди.
Изоҳ (0)