Бангкокдаги бозорда 11 июнь куни ёнғин келиб чиқиши оқибатида мингдан ортиқ ҳайвон нобуд бўлган. Бу ҳақда Таиланд маҳаллий нашрларига асосланиб, BBC хабар берди.
Ёнғин эрта тонгда Бангкокдаги машҳур “Чатучак” бозорида юз берган. Унинг оқибатида юзга яқин йирик дўкон ёниб кетган.
Ёнғин асосан бозорнинг уй ҳайвонлари сотиладиган қисмида юз берган. Қушлар, итлар, мушуклар ва илонлар сақланадиган дўконларда чақнаш оқибатида аланга келиб чиққан.
Ёнғин электр тармоғидаги қисқа туташувдан келиб чиққани тахмин қилинган. Ҳодисада қурбонлар ва тан жароҳати олганлар бўлгани ҳақида хабар берилмаган.
Дастлабки текширув маълумотларига кўра, ёнғин уй ҳайвонлари зонасидаги 118 та дўконнинг кўп қисмига зарар этказган. Тахминан 1400 квадрат метр ҳудуд ёниб кетган.
Маълумот ўрнида, ўн минглаб дўконлардан таркиб топган “Чатучак” бозори Жануби-Шарқий Осиёдаги энг йирик бозорлардан бири ҳисобланади. Ҳар ҳафта охирида ушбу бозорга 200 мингга яқин сайёҳ йиғилади. Бозор асосан уй ҳайвонлари сотиб олиш ва маҳаллий таомларни татиб кўриш учун мақбул нуқталардан бири ҳисобланади.
Изоҳ (0)