Сурхондарё вилоятининг Узун туманида она ва бола ўлдирилиб, уйи ёқиб юборилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати “Дарё”га хабар берди.

Маълум қилинишича, туманнинг “Янгийўл” маҳалласида яшовчи фуқаро Ш.Э. 15 февраль куни соат 03:39 ларда туман ИИБ навбатчилик қисмига мурожаат қилиб, унда қўшниси М.Р.нинг хонадонида ёнғин бўлаётганлигини маълум қилган.
Мазкур хабарга кўра тезкор-тергов гуруҳи воқеа жойига етиб борганида, фуқаро М.Р. ва вояга етмаган фарзанди О.Ҳ.нинг бош қисмидан олган тан жароҳатлари билан мурдалари топилган.
Шунингдек, бош соҳасидан олган тан жароҳати билан вояга етмаган М.Ҳ. ва З.Ҳ. туман тиббиёт бирлашмаси жонлантириш бўлимига ётқизилган.
Ҳолат юзасидан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисм “а” банди (қасддан одам ўлдириш икки ёки ундан ортиқ шахсни) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда
2024 йилда Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида эркак бир оиланинг 5 нафар аъзосини ўлдириб, уйини ёқиб юборганди.
Изоҳ (0)