Тайван Миллий университети шифохонаси (NTUH) жарроҳлари тарихда илк бор донор юрагини уришдан тўхтатмасдан кўчириб ўтказишга муваффақ бўлди. Бу ҳақда Fox News хабар берди.

Юрак кўчириб ўтказиш жараёнида кислородга тўйинган қонни узлуксиз ҳайдаган. Анъанавий юрак трансплантацияси эса совуқда сақлаш усулига таянади. Бунда аъзога қон оқими тўхтайди, шу сабабли ҳатто бир неча соат кислородсиз қолган юрак мушакларига зарар етиши мумкин. Бундай ҳолатдаги кўчириб ўтказишда организм юракни рад этиши хавфи мавжуд.
Шунингдек, операциядан кейинги асоратлар ҳам кузатилиши мумкин. NTUH жарроҳлари бунинг олдини олиш учун органларни парвариш қилишнинг махсус тизимини ишлаб чиққан. У ҳаётни таъминлашнинг портатив аппарати сифатида ишлайди, кислород билан тўйинган қонни донорнинг юрагига етказиб беради, яъни танаффус ва совуқ сақлашсиз.
Бу тизим юракни танадан ташқарида насослар, оксигенаторлар ва резервуарлардан фойдаланган ҳолда ишлатишни таъминлайди.
Биринчи операция пайтида жамоа донорнинг юрагини, у ҳали уриб турганида, махсус қурилмага уланган ҳолда операция хоналари орасида кўчирди. Юрак кўчириб ўтказилган бемор — дилатацион кардиомиопатия билан оғриган 49 ёшли аёл — тезда соғайиб кетди ва юрак мушаклари саломатлигининг асосий кўрсаткичи ҳисобланган юрак ферментларининг жуда паст даражасини намойиш этди, дейилади хабарда.
Стенфорд университети 2023 йилда бундай трансплантациянинг кашфиётчиси бўлишига қарамай, уларнинг усули орган кўчириб ўтказиш пайтида қисқа ишемик даврларни (10-30 дақиқа) ўз ичига олган эди. Аммо тайванлик жарроҳларнинг усулида юрак бир сония ҳам уришдан тўхтамади.
“Юрак олинишидан олдин ҳам, олингандан кейин ҳам уришда давом этди ва ҳеч қачон тўхтамади”, деб таъкидлади NTUH орган трансплантацияси жамоаси раҳбари Чен Их-Шурнг.
Изоҳ (0)