Техас юрак институти (ТHI) олимлари BiVACOR компанияси кўмагида титандан ясалган механик юракни одам танасига трансплантация қилишга муваффақ бўлди. Бу ҳақда ТHI хабар берди.
Механик юрак битта ҳаракатланувчи қисмга эга бўлган титандан тайёрланган икки камерали айланувчи насосни ўз ичига олади. Умумий сунъий юрак деб аталувчи титан насоси магнит принцип асосида ишлайдиган мотор туфайли қон босимини ошириб, юракнинг иккала қоринчаси функцияларини аниқ такрорлаш қобилияти билан ажралиб туради.
Юрак протези дақиқасига 12 литр қон етказиб беради, бу катта ёшли соғлом эркакнинг фаол турмуш тарзи, шу жумладан спорт билан шуғулланиши учун етарли. Шу билан бирга, олимларнинг таъкидлашича, механик органдан вақтинча фойдаланиш беморга биологик юрак трансплантацияси ўтказилгунга қадар таъминланади.
Тадқиқотчилар механик юракни оғир юрак етишмовчилиги бўлган беморларга “трансплантация учун кўприк” деб аташади. Олимлар яна тўрт нафар кўнгиллида экспериментал трансплантация ўтказиш орқали тадқиқотни давом эттириш ниятини билдирган.
Изоҳ (0)