Гени модификация қилинган чўчқа юраги кўчириб ўтказилган америкалик Лоуренс Фосетт экспериментал трансплантация операциясидан олти ҳафта ўтиб вафот этди. У 58 ёшда эди, деб хабар берди UPI.
Юрак касаллиги ва бошқа аввалдан мавжуд касалликлар туфайли эркак трансплантация учун инсон юрагини қабул қила олмаганди.
Чўчқа юрагини кўчириб ўтказиш бўйича экспериментал операция Мериленд университети тиббиёт марказида ўтказилган. Трансплантациядан бир ой ўтгач, шифокорлар эркакнинг аҳволи яхши экани, сезиларли ривожланиш белгиларини кўрсатганини, у оиласи билан вақт ўтказиб, физиотерапия курсларини ўтаётгани ҳақида айтишди.
Шифокорлар унинг юраги аъло даражада ишлаётганини, орган ишлашини таъминлаш учун одатда қўлланадиган дори-дармонларни бериш тўхтатилганини маълум қилди. Дастлаб шифокорлар инфекция ёки организмнинг юракни рад этиш белгиларини топмаган. Бироқ Фосеттнинг ўлимидан аввалги кунлар бундай белгилар юзага чиқишни бошлаган.
Шифокорларнинг таъкидлашича, аъзоларни рад этиш анъанавий инсон аъзолари трансплантациясидаги энг жиддий муаммо, ҳайвонлардан одамга трансплантация қилишда бу янада муҳим.
Фосетт АҚШда чўчқа юраги билан яшаган иккинчи бемор бўлди.
Изоҳ (0)