• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл

    Икки метрли соч: Эмма Стоун “Шўрлик бахтсизлар” фильмидаги образи учун қандай тайёрланган?

    Йоргос Лантимоснинг янги “Шўрлик бахтсизлар” фильми қизғин кутиб олинди. Фильм Венеция кинофестивалининг асосий мукофотини қўлга киритди. Бундан ташқари, картина BAFTA томонидан 2024 йилнинг энг яхши грим ва соч турмаги учун эътироф этилган. Олдинда эса 11 та номинацияда номзод бўлган “Оскар” турибди. Бу тасодиф эмас, чунки таниб бўлмас даражада ўзгариб кетган Эмма Стоундан илк дақиқадан охиригача кўз узолмайсиз. 

    Йоргос Лантимос — кино ихлосмандлари сабрсизлик билан кутадиган фильмлари билан танилган режиссёр ва “Шўрлик бахтсизлар” ҳам бундан мустасно эмас. “Маъшуқа” фильмидаги муваффақиятли ишдан сўнг, Лантимос Эмма Стоунга янги фильмида асосий ролни таклиф қилади.

    Викториан давридаги Англиядан келган 9 ойлик ҳомиладор ёш аёл ўз жонига қасд қилади. Уни сувдан чиқариб олган тиббиёт соҳасида даҳо ҳисобланган Годвин Бахтер қизнинг ҳаётини сақлаб қолади ва аёлнинг онгини ҳали туғилмаган фарзандининг миясига трансплантация қилади. Натижада бола руҳиятига эга катта ёшдаги аёл — Белла Бахтер дунёга келади.

    Таъкидлаш жоизки, Эмма Стоун образининг ташқи кўриниши диққатга сазовор. Актрисанинг ёрқин жигарранг сочлари роли сабаб тим қора рангга айланган. Бўёқ тегмаган оқ териси билан контраст яратган соч турмаги янги ҳайратланарли қиёфани тақдим этади. Ҳикоя давомида қаҳрамон дунё бўйлаб сафарга чиққани сари сочлари янада узунроқ ва итоатсизроқ бўлади. Бу тасодиф эмас, балки метафора — сочлар ўсади, қўзғолон қилади, худди қаҳрамоннинг ўзи каби: бола Белладан аёл Беллага айланадиган жараён. Соч турмаги ва грим бўйича дизайнер Надья Стейси Стоун билан “Круэлла” ва “Маъшуқа” каби фильмлар устида ҳам бирга ишлаган.

    Макияжсиз қаҳрамон

    Белла макияжсиз бўлиши кераклиги тўғрисида қарор Лантимоснинг ўзи томонидан қабул қилинган. У “Франкенштейн тарихи”нинг маҳсулоти, ўлим панжасидан тортиб олинган ва онанинг танасида қайта туғилган бола. Ҳатто енгил макияж томошабинни фильм бошидаги сирлилик, даҳшат ва ҳайрат атмосферасидан маҳрум қилиши мумкин эди. Шу сабабли Надья макияж қилиш ўрнига актрисанинг терисини парваришлашга эътибор қаратади. Бош қаҳрамоннинг юзи янги ва ёш кўриниши учун унинг қалин қошларини соч рангига мослаб, гел билан шакл беради.

    Тўлиқ макияж Белла Парижга келгач, бордел эгаси мадам Суини билан танишиб, унинг қўл остида иш бошлагач пайдо бўлади. Надья Стейсининг сўзларига кўра, гримёрлар макияж орқали қаҳрамоннинг дунёнинг қарама-қарши тарафини очиши, ҳаётий тажриба орттириб, ўзини таниб олишга ёрдам берган трансформациясини кўрсатишлари керак эди.

    Белла сочларини яратиш жараёни

    Стоуннинг сочлари шунчаки қорайтирилмаган. Лантимос қаҳрамонини иродасиз чинни қўғирчоқ қилиб кўрсатишни истарди. Ишнинг биринчи куни Надья Стейсига кўрсатмалар берилган: Белланинг сочи узун ва қора бўлиши, улар белидан тушиб туриши ва фильм давомида ўсиб, товонигача етиши керак эди. Энг муҳими: ҳеч қандай парикларсиз — Лантимос уларни ёмон кўрарди.

    Сочлар Белланинг ҳар бир саргузаштида узайиб, уларнинг тез ўсиш темпи қаҳрамоннинг шахсий эволюциясини рамзи эди. Шунингдек, сочлар атайлаб ёйилган ҳолда қолдирилади. Бу эса Викториан жамияти қоидаларга мос келмаслигининг белгиси эди, чунки ўша даврнинг барча аёллари тартибли йиғилган турмаклардан фойдаланган.

    Образ яратиш жараёнида Надья австриялик рассом Эгон Шиленинг “Юбка кийган қора сочли қиз” картинасидан илҳомланган. У Стоунга суратга олиш бошланишидан олдин жигарранг сочларни қорамтир каштанрангга бўяшни маслаҳат беради.

    Лантимос Эмманинг янги образдаги фотосуратини кўрганида керакли нарсани топганини тушунади: “Ғоя шундай эдики, Белла ўз даврининг реаксионери, аммо болаларча беғубор ва содда. Қора соч оппоқ тери билан контраст яратиши керак эди”, — деб эслайди Стоун.

    Суратга олиш ишлари бошланганида актрисанинг сочига табиий соч тутамлари қўшилади. Улар кичик сочларга маҳкамланиб, Эмманинг ҳақиқий сочларига аралашиб кетарди. Воқеа ривожланиб боргани сари Надья янада катта тутамларни қўшиб, соч узунлигини 76 сантиметрдан деярли икки метрга узайтиради.

    “Сочлар ўзига хос алоҳида персонаж, — дейди Стейси Allure журналига берган интервьюсида. — У Белла ким эканлигини эслатиб туради. Қаҳрамон атрофидагиларга ўхшамайди. Чунки у бу нарсаларга бегона, у бошқача”.

    04.03.2024, 10:40   Изоҳ (0)   13614
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #«Шўрлик бахтсизлар»#Эмма Стоун#макияж#образ#Белла Бахтер

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Кинотавсия: дунёга машҳур брендлар қандай яратилгани ҳақидаги энг яхши биографик фильмлар

    02.03.2024, 13:51

    “Зита ва Гита” фильми қандай суратга олинган: суратга олиш майдончасидан кадрлар ва фильм ҳақидаги 13 та қизиқарли факт

    02.03.2024, 11:50

    7 млн долларга келган Рианна, 2500 хил таом, тўй олдидан 3 кунлик базм: Осиёнинг энг бой одами ўғлини уйлантирмоқда (фото, видео)

    03.03.2024, 14:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00

    iPhone эгаларини Android фойдаланувчиларига қараганда интернетда алдаш осонроқ — тадқиқот

    Лайфстайл | 2 август, 21:45

    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда

    Реклама | 2 август, 20:15

    Камбоджа Трампни тинчлик бўйича Нобель мукофотига номзод сифатида кўрсатди

    Дунё | 2 август, 21:25

    Божхона қўмитаси Қирғизистон чегарасида тирбандлик юзага келишидан огоҳлантирди

    Ўзбекистон | 2 август, 21:00

    Трамп Оқ уйда ҳашаматли тантаналар зали қуриб, уни АҚШга совға қилмоқчи

    Лайфстайл | 2 август, 20:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.