Ёзда қуёш нурлари терига зарар етказиши мумкин. Шу сабабли, иссиқ ҳаво ва қуёшнинг кучли таъсиридан терини ҳимоя қилувчи SPF кремлар жуда муҳимдир. Мақолада ҳар хил турдаги 8 та энг яхши SPF воситалари жамланди.

Қуёшдан ҳимоя қилувчи SPF кремлар икки турга бўлинади. Биринчиси — кимёвий филтрли кремлар. Улар терида тўсиқ ҳосил қилиб, қуёш нурларини қайтаради. Агар маҳсулот таркибида синк оксиди ва титан оксидини кўрсангиз, у физик филтр ҳисобланади. Бундай воситалар терининг сезгир жойлари учун ҳам мос келади. Аммо камчилиги шундаки, уларни ҳар 4 соатда янгилаш керак бўлади. Иккинчиси — кимёвий филтрли кремлар. Улар тахминан 8 соат давомида таъсир қилади. UV-нурланишни ютиб, нейтраллаштиради ва бу филтр турлари қуёш таъсирига чидамлидир. Баъзи ишлаб чиқарувчилар аралаш формулаларни яратади, улар сезгир терига мос ва тез-тез суртишни талаб қилмайди.
Ануа номли SPF воситаси
Кимёвий филтрлар

Крем таркибида замонавий К-Beauty маҳсулотларидан бири — хауттуйния экстракти бор. У терининг яллиғланишини камайтиради, тикланишга ёрдам беради ва антиоксидант сифатида ишлайди. Шунингдек, таркибида тери тонини текисловчи ниацинамид ва тонус берувчи кофе экстракти ҳам бор. Маҳсулот энгил, кун бўйи терида ёғли порлаш қолдирмайди.
Кореянинг косметика бренди остида чиққан крем SKIN&LAB
Аралаш филтрлар

Тери учун мўлжалланган қуюқ крем кушон кўринишида бўлиб, бир текис суртилиши осон. Уни кун давомида осонлик билан янгилаб туриш мумкин. Юқори UV-ҳимоя даражаси билан бирга таркибида терини намлантирувчи керамидлар ва гиалурон кислотаси ҳам бор.
Тоcобо номли SPF крем
Аралаш филтрлар

Ушбу стикда ёғни тартибга солувчи комплекс бор, шунинг учун ёғли ва яллиғланган терига мос келади. Мат ва енгил текстурага эга бўлиб, макияж учун мукаммал восита ҳисобланади.
SkinAqua — қуёшдан ҳимоя қилувчи восита
Кимёвий филтрлар

Skin Aqua — Япониядан келган фармацевтика бренди бўлиб, қуёшдан ҳимоя қилиш учун ажойиб маҳсулотдир. Терига енгил суртилади ва тез қурийди. Маҳсулот ҳажми оддий қуёшдан ҳимоя воситаларига қараганда икки баробар кўп, ишлатиш учун озгина миқдор етарли. Юз ва тана учун ҳам қулай.
Geltek SPF креми
Кимёвий филтрлар

Қуёшдан ҳимоя қилувчи крем ҳажми катта, шу сабабли у ёз давомида етиши мумкин. Бу бренд остидаги крем Россияда ишлаб чиқариган. Маҳсулотнинг енгил тузилмаси ёғсиз бўлиб, юздаги тешикчаларга кириб қолмайди. Крем жуда сезгир, болалар териси учун ва агрессив косметик аралашувлардан кейин ҳам мос келади.
UV Essential Shield
Аралаш филтрлар

Маҳсулот енгил текстурага эга бўлиб, терига тез сўрилади ва из қолдирмайди. Таркибида гуруч, арпа ва соя уруғи экстрактлари бор. Улар терини ёшартириш ва пигмент доғларини камайтиришда ёрдам беради.
IOPE UV Shield серуми
Кимёвий филтрлар

Енгил маҳсулот изловчилар учун ажойиб вариант. Сувга ўхшаш серум терига бир текис суртилади ва нозик ҳимоя яратади.
d’Alba Waterfull Essence қуёш креми
Кимёвий филтрлар

d’Alba кремининг барча формулалари Италиядаги Альба шаҳридан олинган оқ труффел асосида тайёрланади. Ушбу ингредиeнт S, PP, B гуруҳи витаминлари, минераллар, антиоксидантлар ва ёғли кислоталарга бой. Қуёшнинг хавфли UV-нурларидан ҳимоя қилишдан ташқари, кремда HEV-филтрлар мавжуд бўлиб, улар терини гаджетлардан таралаётган нурлардан ҳимоя қилади.
Изоҳ (0)