• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12778.12
    • RUB164.01
    • EUR14931.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Саломатлик

    Ёзда юз терисини парвариш қилиш бўйича фойдали йўриқнома 

    Ушбу оддий маслаҳатлар иссиқлик ва қуёшдан ҳимояланишга ёрдам беради, деб ёзмоқда Lifehacker нашри.

    Фото: Lifehacker

    Нега тери ёзда алоҳида парваришга муҳтож?

    Иссиқда безлар кўпроқ ёғ ва тер ажратади, эпидермис юзасида жойлашган бактериялар иссиқликни яхши ҳис қилади ва интенсив равишда кўпаяди. Шунинг учун ҳатто, қуруқ тери ҳам ялтираб туради ва кўпроқ тошмалар пайдо бўлади.

    Қуёш туфайли куйиш хавфи ортади. Айниқса, косметика ва парфюмерия воситаларидан фойдалансангиз, қуёшга сезгирликни оширадиган моддалар — фотосенсибилизаторлар кучаяди.

    Ultraбинафша нурлари ўсма касалликларнинг ривожланишини қўзғатади: меланома каби бир неча турдаги тери саратони хавфи ортади.

    Шунингдек, ёзда ажинлар ва пигмент доғлар пайдо бўлади. Тери шикастланган жойларда кучлироқ қуёш уриши кузатилади. Бу яллиғланишдан кейинги гиперпигментация деб аталади.

    Бунинг сабаби шундаки, ҳар қандай жароҳат, жумладан, косметик муолажалар пайтида олинган, маҳаллий яллиғланишга олиб келади. Шу сабабли терида меланоцитлар — пигментация учун масъул бўлган ҳужайраларни рағбатлантирадиган турли хил моддалар чиқарилади. Улар фаолроқ ишлай бошлайди ва терига ранг беради.

    Бундан ташқари, тери шикастланганда эпидермис ҳужайралари ҳалок бўлади, улардан пигмент чиқарилади, у қуйида жойлашган қатламларга ўрнашади. Бундан баъзи жойлар ҳам қораяди.

    Ёзда терига нима керак?

    Об-ҳаво озгариши билан эҳтиёжлар ҳам озгаради. Қишда ишлатилган косметика энди мос келмайди. Зич тўқималар туфайли тешиклар беркилиб қолади ва тез-тез яллиғланади.

    Ҳимоя

    Тери саратонининг бошқа хавфли касалликларга қараганда олдини олиш осонроқ. Унинг ривожланиш хавфини камайтириш учун ултрабинафша нурланишига сезгир эпидермисни ҳимоя қилиш кифоя. Бундан ташқари, бу уни куйишдан, эрта қаришдан ва қорайишдан қутқаради.

    Америка Дерматология академияси сув ўтказмайдиган қуёш кремини тавсия қилади, чунки ёзда одамлар кўпроқ терлайди. SPF камида 30 бўлиши ва кўчага чиқишдан камида 15 дақиқа олдин қўлланилиши керак, шунда унинг сўрилиши учун вақт бўлади.

    Сувга асосланган кремни қўллаган афзалроқ, чунки тери беркилиб қолмайди ва камроқ тошмалар пайдо бўлади.

    Антиоксидантлар шикастланишдан қўшимча ҳимоя қилади. Улар қуёш нурларини тўсиб қўймайди, балки ҳужайраларнинг тикланишига ёрдам беради.

    Қуйидаги композиция бўлса янада яхши:

    • Э витамини (токоферил асетат);
    • C витамини (аскорбин кислотаси);
    • Ресвератрол (ресвератрол диметил эфир);
    • Черника мевалари экстракти (мева экстракти), арника (гул экстракти), аcерола (мева экстракти), кўк чой (кўк чой, барглари экстракти) ва бошқа ўсимликлар;
    • Сув ўтлари экстрактлари.

    Намлантирувчи

    Ёзда терини намлаш қишдагидан кам эмас. Тери ярқирашининг кучайиши туфайли юз ёки танани қуритиш керакдек туюлиши мумкин, аммо бу алдамчи ҳиссиёт. Ёғлилик ва гидрация турли хил хусусиятлардир, шунингдек, ҳаддан ташқари қуритиб юборилган тери янада ёғли бўлади.

    Енгил гел текстурали сувга асосланган кремларни танланг, парваришингизга гиалурон кислотаси билан сарум ва эссенсияларни қўшинг.

    Енгил тозалаш

    Иссиқлик туфайли кучли маҳсулотлар ноқулайлик ва тери ифлосланганлиги ҳиссини келтириб чиқариши мумкин. Шунинг учун ҳатто тозаловчи ҳам енгилроқ танланиши мақсадга мувофиқ. Мисол учун сут ёки кремли восита ўрнига кўпикдан фойдаланинг. Аммо бу ёзда камроқ тозалаш керак дегани эмас.

    Тошмалар пайдо бўлишининг сабабларидан бири — ўлик ҳужайралар билан ёғ безларининг каналларини тиқилиб қолишидир. Ёзда кўпроқ бактериялар ва ёғ бўлгани сабабли яллиғланишни қўзғатмаслик учун вақти-вақти билан терини оҳиста ҳаракатлар билан тозалаш керак.

    Пилинг ва кислотали тозалаш ҳам ёзда қўлланилиши мумкин, аммо эҳтиёткорлик билан. Уларни камроқ ва фақат кечқурунлари ишлатган маъқул, кун давомида кўпроқ қуёш кремини қўллаш керак.

    Қандай моддалардан эҳтиёт бўлиш керак?

    Баъзи моддалар терига шикаст етказиши ва яллиғланишдан кейинги гиперпигментацияга олиб келиши ёки ултрабинафша нурларга сезгирликни ошириши, куйишга олиб келиши мумкин.

    Кислоталар

    Кислоталар одатда AHA (алфа гидрокси кислоталар) ва БҲА (бета гидрокси кислоталар) га бўлинади. Биринчи гуруҳга, масалан, бодом, гликолик, пирувик киради. Иккинчисига — салицил.

    Иккаласини ҳам эҳтиёткорлик билан ишлатиш керак. Улар терига зарар етказади, яъни ажин ва тошмалар билан бирга гиперпигментациянинг қора доғларини қолдириши мумкин.

    Ишлаб чиқарувчиларнинг фикрича, PHА — полиҳидрокси кислоталар: лактобионик, глюконолактон ёзда хавфсиздир. Аммо бу борада ҳали ҳеч қандай нотижорат тадқиқотлар ўтказилмаган.

    Ретиноидлар

    Бу витамин А ҳосилалари гуруҳидир. Ҳужайралар, масалан, терида фақат ретиноик кислота учун рецепторлар мавжуд, қолган моддалар унга айланиш ва ҳужайра ичига кириш учун мураккаб кимёвий ўзгаришлардан ўтиши керак. Реакциялар пайтида баъзи моддалар ҳар доим “йўқолиб қолади”. Шунинг учун қанчалик кўп босқич керак бўлса, шунчалик кам “тайёр маҳсулот” оласиз.

    Ушбу бирикмалар таъсир кучида, яъни фаол шаклга ўтиш сонида фарқланади:

    • Ретинол асетат (retinilatsetat);
    • Ретинол палмитат (ретинил палмитат);
    • Ретинол (ретинол);
    • Retinaldegid / ретинал (retinaldegid / ретинал);
    • Ретиноик кислота / третиноин (ретиноик кислота / третиноин).

    Бутун гуруҳ фототокцикликка, яъни ёруғликда зарарли хусусиятларга эга бўлади, шунинг учун ёзда улардан фойдаланмаган маъқул.

    Агар даволаниш сифатида маз ёки таблеткалар шаклида маҳаллий ёки тизимли ретиноидлар буюрилган бўлса, ҳимоя воситаларидан фойдаланишингиз ва қуёш нурида узоқ вақт бўлишдан қочишингиз керак.

    Ретиноик кислота эстери — гранактив ретиноид бўлган маҳсулотлар мавжуд бўлиб, улар қуёшга сезгирликни оширмайди. Аммо нотижорат тадқиқотлар ҳали ўтказилмаган, шунинг учун бу маркетинг ҳийласи ёки ёзги қутқарувчи — якдил хулосага келиш қийин.

    Эфир мойлари

    Улар фотосенсибилизация хусусиятига эга, яъни ултрабинафша нурларга сезгирликни оширади ва куйишга олиб келиши мумкин. Аввало, ушбу цитрус мойлари, масалан, бергамот ёки лайм учун амал қилади.

    Шунинг учун чўмилиш ҳавзаларига боришдан олдин, парфюмли дезодорант ёки парфюмсиз воситани ишлатган маъқул.

    Қандай тартиб-қоидалардан эҳтиёт бўлиш керак?

    Тери шикастланиши билан боғлиқ муолажаларни кейинга қолдирган афзалроқдир.

    Кимёвий пилинг

    Ҳатто, юзаки пилингдан олдин ва кейин кучли қуёш уришидан ҳимояланиш керак, чунки тери жуда сезгир бўлиб, пигмент доғлар пайдо бўлиши мумкин.

    Лазер билан қайта тиклаш

    Ушбу ёшартирувчи даволаш жараёнида лазер терининг юқори қатламини олиб ташлайди ва ҳужайра ўсиши ва коллаген ишлаб чиқаришни рағбатлантириш учун пастки қатламларни қиздиради. Тери жуда кучли шикастланганлиги сабабли, гиперпигментация хавфи янада юқори бўлади. Шифокорлар муолажадан икки ой олдин қуёшга кўп таъсир қилишни тавсия этмайди.

    Инексия муолажалари

    Ҳар қандай “гўзаллик инексиялари” терининг қорайишига олиб келиши мумкин. Бу, айниқса, қорамағиз терига эга одамларда сезилади. Шу боис бундай муолажалардан олдин қуёш таъсиридан қочиш ва улардан кейин қуёшдан ҳимояловчи воситалардан фойдаланиш тавсия этилади.

    21.06.2023, 16:28   Изоҳ (0)   6766
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Кам ҳаракатлилик ва текширувлардан ўтмаслик: юзда ажин пайдо бўлишига олиб келадиган кундалик одатлар

    19.04.2023, 15:39

    Юз, тана ва сочни қуёшнинг зарарли нурларидан ҳимоя қилиш учун 9 та маслаҳат

    20.05.2023, 19:00

    Жазирама ёз: иссиқ кунларда ўзингизни қулай ҳис қилишингизга ёрдам берадиган 10 та тавсия

    01.06.2023, 09:30

    Қанча эрта бошласангиз, шунча яхши: саломатликка фақат фойда келтирадиган 4 та соғлом одат

    21.06.2023, 09:32

    Операциядан кейинги парҳез: қайта оёққа турғизадиган озиқ-овқатлар

    20.06.2023, 17:33

    Пастки қовоқ шишиб, оғриқ кузатилса, уй шароитида нима қилиш керак?

    20.06.2023, 09:52
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трампнинг Москва ва Санкт-Петербургга ҳужум қилишга ундагани ҳақидаги хабарлар рад этилди

    Дунё | 15 июл, 23:35

    Ўқишни давлат олийгоҳларига кўчириш учун ўтиш баллари тасдиқланди

    Ўзбекистон | 15 июл, 23:25

    Дунёнинг энг кекса марафончиси ЙТҲ оқибатида вафот этди

    Дунё | 15 июл, 23:10

    Украинада кўп фуқаролик қонунийлаштирилди

    Дунё | 15 июл, 22:55

     Банкларда сўмдаги кредит фоизлари кўтарилди

    Ўзбекистон | 15 июл, 22:45

    АҚШда офицер танишув иловаси орқали Украинага оид махфий маълумотларни узатгани аниқланди

    Дунё | 15 июл, 22:35

    Сафарда болани нима билан банд қилиш мумкин? Хотиржам саёҳат қилиш учун 10 та лайфҳак

    Фарзанд | 15 июл, 22:23

    Ўзбекистонга энг кўп сайёҳлар қайси давлатлардан келаётгани очиқланди

    Ўзбекистон | 15 июл, 22:11
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.