• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Саломатлик

    Қуёшдан аллергия қандай бўлади ва ундан ҳимояланиш учун нима қилиш керак?

    Қуёшдан аллергия — ултрабинафша нурланиш таъсирида тананинг очиқ қисмларида оғриқли ва қичиштирувчи қизил доғлар пайдо бўладиган касаллик гуруҳидир. Шунинг учун бу касаллик полиморф ёруғлик тошмаси деб аталади, чунки у жуда кенг тарқалган.

    Фото: “Яндекс”

    Бунга қўшимча равишда қуёшдан аллергия турларига қуйидагилар киради:

    • Қуёш нуридан пайдо бўладиган қичима. Бу кам учрайдиган оғир касаллик бўлиб, унда анафилактик шокгача умумий аллергик реакция юзага келади ва тери қизил, қичийдиган пуфакчалар билан қопланади.
    • Сурункали актиник дерматит. Бу қуёшдан кейин танада зич қуруқ бурмалар пайдо бўладиган ҳолат.
    • Актиник қичишиш. Бу яна бир кам учрайдиган тери касаллиги бўлиб, кўпинча ултрабинафша нурланиш таъсиридаги тана қисмларида шиш пайдо бўлади ва ундан қичийдиган тошма ҳосил бўлади.
    • Фототоксик ва фотоаллергик дерматит. Қуёшга сезгирликни оширадиган ёки унинг таъсиридан кейинги тошма деб аталади.

    Баъзи ҳолларда аломатлар дарҳол, баъзиларида эса бир неча соатдан кейин кўринади.

    Қуёшдан аллергиянинг белгилари қандай?

    Симптомлар касалликка қараб ўзгаради. Аммо ҳар бир касалликда клиник кўриниш турлича. Мисол учун полиморфик тошма кассалигида элементлар турли шаклда — кимдадир доғлар, бошқаларда қичийдиган бўртган тугунчалар пайдо бўлади.

    Шу билан бирга барча касалликлар умумий хусусиятларга эга. Қуёш таъсирида бўлгандан кейин юз, бўйин, елка, билак ва бошқа очиқ жойларда тошмалар пайдо бўлади ва улар билан бирга қуйидагилар ҳам кузатилади:

    • қичишиш;
    • оғриқ
    • қизариш;
    • шиш;
    • ёниш ҳисси.

    Нима учун қуёшдан аллергия пайдо бўлади?

    Ўсимликларда қуёш нуридан фотосинтез содир бўлгани каби ултрабинафша нурланиш таъсирида теридаги турли моддалар ҳам ўзгариши мумкин. Баъзида ҳосил бўлган бирикмалар аллергияга олиб келади.

    Қачон шифокорга мурожаат қилиш керак?

    Агар тери остига қон қуйилса ёки анафилактик шок белгилари — онгни йўқотиш, терининг ёпишқоқлиги ва рангпарлиги, нафас олиш қийинлашуви кузатилса, шошилинч тез ёрдам чақиринг.

    Қуёш таъсиридан кейин биринчи марта ноодатий аломатларга дуч келсангиз, дерматологга мурожаат қилинг. Шифокор сизнинг аҳволингиз ҳақида сўрайди, эҳтимол, қўшимча тадқиқотлар ўтказади:

    • фототест — терининг кичик қисмига ултрабинафша чироқ ёқилиб, реакцияга қаралади;
    • қон таҳлили;
    • биопсия — шифокор терининг бир қисмини кесиб олиб, микроскоп остида текшириш учун юборади.

    Бундан ташқари, агар сизда қуёшдан аллергия кузатилган бўлса, тананинг бошқа қисмларида тошмалар пайдо бўлганда ва мустақил даволашдан кейин қичима кетмаганда дерматологга мурожаат қилишни унутманг.

    Қуёшдан аллергиянгиз бўлса, ўзингизга қандай ёрдам бера оласиз?

    Кўпинча аломатлар қуёш таъсири тўхтаганда ўз-ўзидан йўқолади. Агар ўзгариш бўлмаса, уй шароитида фотосенситивликнинг енгил формасини даволашга уриниб кўришингиз мумкин.

    • Совуқ компресс ёки салқин душ қабул қилинг.
    • Асоси стероид ёки антигистамин бўлган қичимага қарши кремдан фойдаланинг.

    Шифокор қандай чора кўради?

    У сизга қуёшдан қандай ҳимояланиш кераклигини ва даволанишни ўргатади. Реакцияга қараб қичишишга қарши, антигистамин ва стероидлар, оғир ҳолатларда эса иммуносупрессантлар, иммунитет тизимини бостирадиган моддалар буюриши мумкин.

    Аллергиядан ҳимояланиш учун нима қилиш керак?

    Эҳтиёт чораларини кўринг:

    • Соат 10:00 дан 16:00 гача қуёш нури остида бўлмасликка ҳаракат қилинг, чунки бу ултрабинафша нурланиш фаоллигининг энг юқори вақтидир.
    • SPF 30 ёки 50 бўлган қуёш кремини қўлланг. Ҳар 2 соатда қайта суришни унутманг.
    • Кўзойнак ва ҳимоя кийими кийинг. Баъзи юпқа ёки тўрли матолар ултрабинафша нурларини қайтармайди. Шунинг учун SPF 50 этикетли ёки зич матолардан тайёрланган кийимларни танланг.
    • Баъзи қўзғатувчилардан фойдаланманг. Агар маълум бир модданинг қуёшга нисбатан сезгирликни оширишини билсангиз, уни баҳор ва ёзда камроқ ишлатишга ҳаракат қилинг.
    15.06.2023, 09:30   Изоҳ (0)   16120
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қайси озиқ-овқат маҳсулотлари аллергияни енгиллаштириши мумкин?

    27.04.2023, 11:32

    Нима учун юзда пигмент доғлар пайдо бўлади?

    19.05.2023, 16:30

    Эрта қариш ва тери саратонининг олдини олинг: Қуёшдан ҳимоя қилувчи кремларни қандай танлаш керак?

    25.05.2023, 16:40

    Жазирама ёз: иссиқ кунларда ўзингизни қулай ҳис қилишингизга ёрдам берадиган 10 та тавсия

    01.06.2023, 09:30

    Болаларда ортиқча вазн пайдо бўлишининг сабаблари нима?

    14.06.2023, 16:40

    Табассум ортига яширинган депрессия: уни қандай аниқлаш мумкин?

    14.06.2023, 13:48
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Дунёдаги энг кекса одам 116 ёшини нишонлади

    Лайфстайл | 23 август, 11:45

    Австрияда 289 килолик маҳбус солиқ тўловчиларнинг норозилигига сабаб бўлди

    Дунё | 23 август, 11:30

    Ўзбекистонда икки мингта ҳолатда энергиядан беҳуда фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 11:10

    Жаҳон чемпионати қуръаси қачон ва қаерда бўлиши маълум бўлди

    Спорт | 23 август, 11:00

    Трамп Путинни футбол бўйича жаҳон чемпионатига келиши мумкинлигини маълум қилди

    Дунё | 23 август, 10:45

    Россияга исириқ олиб кирмоқчи бўлган аёл 8 йилга қамалди

    Ўзбекистон | 23 август, 10:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.