• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12357.09
    • RUB153.49
    • EUR14330.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    Исроил давлатининг ташкил этилиши асосан мусулмонлардан иборат минтақа учун “порох бочкаси” вазифасини бажарди. Буни қабул қила олмаган араб мамлакатлари дастлабки кундан ҳужум бошлаб, Миср Ғазони, Иордания эса Ғарбий Соҳилни ўзлаштирди. Гарчанд бу урушда ҳеч бир томон яққол ғалаба қозонмаган бўлса-да, Исроил ўзининг дастлабки кунларидан оёқда тура олди. Яҳудий давлати орадан бир неча йил ўтиб, Буюк Британия ҳамда Франциянинг Мисрга босқинида ҳам қатнашди. Бироқ 1967 йилги уруш унинг тарихида кескин бурилиш нуқтаси бўлди. Айнан шундан сўнг у минтақанинг энг йирик қудратига айланди.

    Давид Бен Гурион Исроил давлати тузилгани ҳақида эълон қилмоқда
    Фото: Google Images

    Исроил ҳаво кучлари юқори махфийликда ташкил этилган амалиёт билан Мисрнинг деярли барча самолётларини сафдан чиқарди. Уларга аэродромлардаёқ зарба берилди. Асосан Совет намунасидаги учоқларга таянадиган Сурия ва Иордания ҳаво кучлари эса айтарли қаршилик кўрсата олмади. Қолаверса, уларда Исроилга бас кела оладиган сондаги қирувчилар йўқ эди. 

    Ҳавода яққол устунликни қўлга киритгач, Исроил бундан қуруқлик кучларини қўллаб-қувватлашда унумли фойдаланди. Миср армиясини Синай яриморолидан сиқиб чиқариб, Иорданиядан Ғарбий Соҳилни тортиб олди. Сурия эса Голан тепаликларидан айрилди. Натижада яҳудий давлати ўз ҳудудини 3 баробарга кенгайтириб олди. Эътиборлиси, буларнинг бари атиги 6 кунда юз берди.

    Исроил “Олти кунлик” урушдан аввал ва кейин
    Фото: Reddit

    Умуман олганда, уруш араб давлатлари учун шармандали якунланди. Муқаддас қадамжолар, жумладан Ал-Ақсо масжиди Исроил назоратига ўтди. Бироқ алоҳида ҳолатлар ҳам борки, мағлубият аламини оз бўлса-да аритишга ёрдам беради. Бу покистонлик учувчи Сайфул Аъзам билан боғлиқ. 

    Сайфул Аъзам 1941 йилнинг 11 сентябрь куни таваллуд топган. У Шарқий Покистон (ҳозирги Бангладеш) қуролли кучлари сафига 18 ёшида қўшилди. Ёш ва истеъдодли ҳарбий илк ютуғини 1965 йилги Ҳинд-Покистон урушида қўлга киритди. Ўшанда у Канаданинг Сабре қирувчиси билан Британияда ишлаб чиқарилган Folland Gnat самолётини уриб туширди.

    Покистон ҳукумати 1966 йили бир гуруҳ учувчилар, жумладан Сайфул Аъзамни Иордания қироллик ҳаво кучларига инструктор сифатида юборди.

    Сайфул Аъзам
    Фото: Тҳе Business Стандарт

    Бироқ орадан бир йил ўтиб, “Олти кунлик” уруш бошланди. Исломобод ўз ҳарбийларига мудофаа амалиётларида қатнашиш учун рухсат берди. Сайфул Аъзам ўзининг Британияда ишлаб чиқарилган Hawker Hunter қирувчисида ҳавога кўтарилиб, Амман осмонида Исроилнинг Dassault Mystere самолётини уриб туширди. Яна бирини эса шикастлади. Алал-оқибат Исроилга етиб боролмай, у ҳам ерга қулади.

    Исроил ҳарбий ҳаво кучларининг Dassault Mystere қирувчиси
    Фото: Жеwиш Виртуал Libraрй

    Бироқ Исроил ҳаво кучлари Иорданиянинг Мафрақдаги базасини бомбардимон қилди. Шундан сўнг покистонлик учувчилар ўша куннинг ўзида Ироққа кўчирилди. Сайфул Аъзам ва сафдошлари нафас ростлаб ўтирмади. Боиси бу учун вақт ҳам йўқ эди.

    Исроил Ироқ нишонларини бомбардимон қилиш учун самолётлар юборди. Рейд мобайнида исроилликлар Ироқнинг МиГ-21 қирувчиларидан бирини уриб туширишга муваффақ бўлди. Бироқ Сайфул Аъзам қасос олиб, Исроилнинг Ваутоур бомбардимончиси ҳамда Mirage III қирувчисини маҳв этди. Эътиборлиси, буни у МиГ-21 самолётида амалга оширди.

    Суд Aviation Ваутоур бомбардимончи самолёти
    Фото: Тармоқдан

    Шундай қилиб, Покистон фарзанди икки кун ичида Исроилнинг тўртта самолётини уриб туширди. Яна икки йил Яқин Шарқда хизмат қилгач, юртига қайтди. Аммо у ватанига шараф олиб келган ягона учувчи эмасди. 

    Iroq harbiy havo kuchlarining MiG-21 qiruvchisi
    Ироқ ҳарбий ҳаво кучларининг МиГ-21 қирувчиси
    Фото: Reddit

    Саттор Алви 1944 йили Британия Ҳиндистонида дунёга келган. Отаси зобит бўлгани боис кейинчалик унинг ўзи ҳам ҳарбий соҳани танлади. 1965 йили учувчилик таълимини якунлаб, ўша йилнинг ўзида Ҳиндистон билан урушда қатнашди. Бироқ унинг дастлабки вазифаси бир базадан бошқасига буйруқ ва кўрсатмаларни етказиш эди.

    Sattor Alvi
    Саттор Алви
    Фото: Arab News

    Учувчи 1966 йилдан 1971 йилгача Сурияда бўлиб, инструктор вазифасини бажарди. Айнан шу ерда у МиГ-21 самолёти учун синов учувчиси сифатида малака олди. Бироқ Ҳиндистон билан 1971 йилги уруш уни ватанига қайтишга мажбур қилди. Аммо тақдирининг Сурия билан боғлиқ саҳифалари ҳали якунланмаганди. 

    Покистоннинг ўша вақтдаги бош вазири Зулфиқор Али Бҳутто араб дунёси билан яқин алоқаларни сақлаш тарафдори эди. Шу боис 1973 йили “Қиймат куни уруши” бошлангач, Саттор Алви каби малакали учувчилар Яқин Шарққа юборилди. Аммо улар етиб келгунча Миср ва Исроил аллақачон сулҳ имзолаб бўлганди. Шу боис улар ҳануз курашаётган давлат – Сурия томонида жангга қўшилишди. 

    1974 йил 26 апрель куни, Саттар Алви Сурия ҳаво кучларининг МиГ-21F-13 самолётида ҳавога кўтарилди. Жами 8 та самолётдан иборат гуруҳ сардори яна бир покистонлик Ариф Манзур эди. Парвоз вақти уларга қуруқлик радарларидан Исроил самолётлари ҳақида хабар келиб тушди. Кейинроқ улар Mirage қирувчилари экани ойдинлашди. 

    Покистон манбаларига кўра, Саттар Алви исроиллик рақиби капитан Лутзни уриб туширган. У қулаётган самолётни катапульта механизми орқали тарк этган. Бироқ қўниш пайтида олган жароҳатлари натижасида барибир узоқ яшамаган. Аммо Тель-Авив бундай ҳолат бўлганини на тан олган, на инкор қилган. 

    Isroillik uchuvchiga tegishli ekani aytiladigan libos
    Исроиллик учувчига тегишли экани айтиладиган ҳарбий либос
    Фото: Х

    Уларнинг урушдан кейинги ҳаёти

    1971 йилда Бангладеш мустақилликка эришди. Сайфул Аъзам Покистонда бир оз муддат қолган бўлса-да, кейинроқ ватанига қайтди. Янги ташкил этилган давлат ҳаво кучларига қўшилиб, юқори лавозимларда хизмат қилди. 1977 йилда гуруҳ капитани унвонига кўтарилиб, 1980 йилда нафақага чиқди. 

    Сайфул Аъзам бир неча йилдан сўнг Бангладеш Миллиятчилар партиясига қўшилиб, сиёсий фаолиятга киришди. 1991 йилда ҳатто парламентга сайланди. Сиёсий карьераси якунлангач, савдо ва туризм соҳасида тадбиркорлик билан шуғулланди. 2020 йилнинг 14 июнь куни ажал уни Дакка ҳарбий гарнизонидаги касалхонадан олиб кетди. 

    Унинг вафоти муносабати билан Бангладеш ҳаво кучлари бош қўмондони, Покистон ҳаво кучлари собиқ қўмондони Мужоҳид Анвар Хон ҳамда Фаластин элчиси чуқур таъзия билдиришди. Марҳумга давлат даражасида ҳурмат кўрсатилиб, ҳарбийлар иштирокида дафн маросими ўтказилди.

    Sayful Aъzamning dasfn marosimi
    Сайфул Аъзамнинг дасфн маросими
     
    Фото: Х

    Саттар Алви эса 1974 йилги ҳаво жангидан сўнг Покистонга қайтиб, парвоз назоратчиси, тактик кўрсатмалар устида ишловчи офицер ва ўқув қўлланмалар муаллифи сифатида фаолият кўрсатди. Нафақадан сўнг оммавий ахборот воситалари учун интервьюлар берди. У ҳозир ҳам ҳаёт. 80 ёшни қаршилаган.

    Suriyaning
    Саттар Алви Сурия элчихонасида, 2023 йил
    Фото: ПАФ Falconс

     Ўз ишининг усталари

    7 май куни ярим тунда Покистон ва Ҳиндистон замонавий авиация тарихидаги энг йирик ҳаво жангини олиб борди. Тахминан бир соат давом этган жангларда ҳар икки томондан юздан ортиқ самолётлар қатнашди. Покистонлик учувчилар юқори маҳорат кўрсатиб, уларнинг камида бештасини уриб туширди. Шу куни сафдан чиқарилган ҳинд самолётларининг умумий қиймати бир миллиард доллардан ортади. 

    12 май, 21:30   Изоҳ (0)   14674
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Покистон#Исроил#араб давлатлари#МиГ-21#учувчилар
    Ҳумоюн Тожиддинов

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитойда курер 30 соат давомида қамалиб қолган аёлни қутқарди

    Дунё | 25 август, 08:10

    АҚШ Украинага 3000 дан ортиқ узоққа учадиган ракеталар беради — WSJ

    Дунё | 24 август, 23:21

    Шавкат Мирзиёев Зеленский ва Украина халқини Мустақиллик куни билан қутлади

    Ўзбекистон | 24 август, 22:56

    Исроил армияси Яман пойтахтига ҳужум қилди (видео) 

    Дунё | 24 август, 22:13

    Ўзбекистон элчихонаси Украинани мустақиллик куни билан табриклади

    Ўзбекистон | 24 август, 21:44

    Путин ядрочилар билан махфий йиғилиш ўтказди

    Дунё | 24 август, 21:10

    Шавкат Мирзиёев бир гуруҳ ҳарбийлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларини мукофотлади — рўйхат

    Ўзбекистон | 24 август, 20:20

    Ўзбекистонда 40 кунда фермер хўжаликлари 30,6 млрд сўмлик электр энергиясини талон-торож қилди

    Тошкент вилояти | 24 август, 20:12
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.