Президент “Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг 50 йиллиги муносабати билан бир гуруҳ ходимларни мукофотлаш тўғрисида”ги фармонни имзолади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, оналар ва болалар саломатлигини ишончли муҳофаза қилиш орқали миллий генофондни асраш ва мустаҳкамлаш борасидаги кўп йиллик самарали меҳнати, юксак билим ва профессионал маҳоратга эга бўлган кадрларни тайёрлаш йўлидаги катта хизматлари учун бир гуруҳ ходимлар мукофотланди.
“Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган соғлиқни сақлаш ходими” фахрий унвони билан
- Надирханова Наталя Суратовна — Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази директори
I даражали “Соғлом авлод учун” ордени билан
- Любчич Аделина Семёновна — Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг фахрий шифокори
II даражали “Соғлом авлод учун” ордени билан
- Балтабаева Зулфия Сабировна — Қўнғирот тумани тиббиёт бирлашмасининг туғуруқ бўлими мудири, Қорақалпоғистон Республикаси
- Ким Ен-Дин — Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг анестезиология ва реанимация бўлими мудири
II даражали “Саломатлик” ордени билан
- Рахманов Узганбай Мансурович — Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг гинекология қабули бўлими акушер-гинекологи
- Фрэнкэл Римма Аркадевна — Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг ҳомиладорлар патологияси бўлими акушер-гинекологи
- Чернова Наталя Ивановна — Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг гинекология бўлими ҳамшираси
“Соғлом турмуш” медали билан
- Адилова Гулнара Мирзаевна — Нурафшон шаҳри тиббиёт бирлашмасининг туғуруқ бўлими акушер-гинекологи, Тошкент вилояти
- Неулибина Наталя Сергеевна — Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг “Оила ва никоҳ” маслаҳатхонаси педиатри
- Салиходжаева Гулнора Романовна — Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг патологоанатомия бўлими мудири
- Сидикова Лариса Дмитриевна — Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг эндовизуал лапароскопик гинекология бўлими акушер-гинекологи
- Чалова Айсултан Джуманиязовна — Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг туғуруқ бўлими катта дояси
- Шомиров Абдухамид Қўчқарович — Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг гинекология бўлими акушер-гинекологи
“Шуҳрат” медали билан
- Исамухамедов Бахтияр Каримбердиевич — Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг “Оила ва никоҳ” маслаҳатхонаси терапевти
- Нафикова Гулнора Аршадовна — Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг туғуруқ бўлими дояси
- Нурматова Мухаббат Ильясовна — Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг акушерлик қабули бўлими акушер-гинекологи
- Юсупбаев Рустем Базарбаевич — Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг фетал тиббиёт бўлими мудири
Изоҳ (0)