• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тадбиркор Зафар Ҳошимов Шавкат Мирзиёевга: «Сизни тадбиркорлар президенти, дейман»

    Кўксаройда 30 август, душанба куни бўлиб ўтган бир гуруҳ турли соҳа вакилларини тақдирлаш маросимида Президент Шавкат Мирзиёев korzinka.uz супермаркетлар тармоғи асосчиси Зафар Ҳошимовга «Дўстлик» орденини топширди. Таниқли ишбилармон ўз навбатида давлат раҳбарига миннатдорлик билдирди, дея хабар бермоқда «Дарё» мухбири.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    «Ушбу мукофотни мен 5 минг нафар ходимдан иборат жамоамиз номидан қабул қиляпман. Ҳозир ахборот чақмоқдан тез тарқалади, мукофотлаш тўғрисидаги фармонни ўқигач, хурсанд бўлиб уйдагиларга хабар бераман, деб борсам, уйда байрам аллақачон бошланган экан. Оила аъзоларимнинг ҳаммалари хурсанд. Ота-онам «Мана, бизнинг уйга ҳам орден келди», деб қувонишди. Шунда мен ушбу мукофотга улар муносиброқ эканликларини айтдим. Отам қўлларини дуога очиб, «Бунга яна бир одам сабабчи», деб сизни жуда кўп дуо қилдилар. Уларнинг миннатдорликларини сизга етказиб қўймоқчиман.

    Мен бугун бу ерда тадбиркорлар вакили сифатида турибман. Сўнгги 5 йилда тадбиркорлар синфи жадал кенгайиб бормоқда. Уларнинг вакили сифатида бу ерда туриш мен учун жуда катта ғурур», — деди Ҳошимов.

    У Президентнинг тадбиркорлар билан ўтказилган очиқ мулоқоти ҳақида ҳам гапирди.

    «Мана, сизнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотингизда мен учун кутилмаган бир ҳолат бўлди. Чунки биз, тадбиркорлар, таклифларимизни ёзиб келиб, уларни билдирсак, кейин сиз ўйлаб кўришингиз, бу бўйича тегишли масъулларга топшириқ берсангиз керак, деб ўйлаган эдим. Шу сабабли 18 та пунктдан иборат таклифларимни ёзиб келгандим. Маърузангизни бошлаганингизда бирин-кетин 7 та йўналишда янгиликларни айтиб ўтдингиз, таклифларимни ўчириб ўтирдим. Қарасам, ҳеч бир таклифим қолмабди. Тадбиркорларнинг дарди, иштиёқларини шу даражада билишингиз сабаб мен сизни тадбиркорлар президенти, дейман.

    Ўзингиз ҳам таъкидладингиз 1,5 миллион тадбиркор 5 миллион иш ўрни яратибди деб. Ўша 5 миллион инсоннинг ҳам оиласи бор. Тадбиркорга бундай ғамхўрлик аслида халқ ҳақида ғамхўрлик. Бу икки томонлама манфаатли бўлиши лозим. Яъни сиз биз тадбиркорларни оғир довонлардан ўтказиб бердингиз: йўлларимиз равон, равшан, қўлимиз узун. Мана энди биз ҳам бунга жавобан шу ривожланиш йўлида жадал, ҳалол ишлаб сидқидилдан хизмат қиламиз, деб сўз берамиз.

    Шунингдек, яна бир эътирофим бор эди. Марҳум санъаткорлар, адабиёт вакилларимизни мукофотлаш ҳақида фармонингиз ҳам чиқди. Менинг ота-онам уларнинг мухлислари бўлишган. Фахриддин Умаров, Камолиддин Раҳимов, Обид Асомов, Ботир Зокиров каби эл ардоғидаги санъаткорларимизга мукофот тайинлаганингиз учун раҳмат айтишди», — деди тадбиркор.

    Мавзуга доир:

    • «Ўша қийин пайтда мени Жиззахга олиб кетди» — Қудратулла Рафиқов Президент Шавкат Мирзиёев билан бирга ишлаган даврларини эслади
    • «Бу ҳалол инсоннинг бутун умри меҳнатда ўтди» – Шавкат Мирзиёев адабиётшунос олим Иброҳим Ғафуров ҳақида
    • Жаҳонгир Ортиқхўжаевдан Зафар Ҳошимовгача. Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллиги арафасида бир гуруҳ ижтимоий-иқтисодий соҳа вакиллари мукофотланди
    • Зафар Ҳошимов «Korzinka.uz»нинг дипломлиларга бўлган муносабати ҳақида гапирди

    30.08.2021, 18:23   Изоҳ (0)   41623
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Маҳалла» телеканали Ислом Каримовнинг сурати хиралаштирилишига «техник хатолик» сабаб эканини маълум қилди

    30.08.2021, 18:08

    Янгиҳаёт тумани ўз логотипига эга илк туманга айланди

    30.08.2021, 17:56

    «Ўша қийин пайтда мени Жиззахга олиб кетди» — Қудратулла Рафиқов Президент Шавкат Мирзиёев билан бирга ишлаган даврларини эслади

    30.08.2021, 17:27

    Uzbekistan Airways янги модель асосида Тошкентдан Москвага илк парвозни амалга оширди

    30.08.2021, 17:11

    Ўзбекистонда долларнинг расмий курси яна кўтарилди

    30.08.2021, 16:55

    Сирдарёда 9,2 млрд сўмлик майнинг-ферма қурилмаларидан ноқонуний фойдаланиб келган шахслар аниқланди

    30.08.2021, 16:25
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.