• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Санъаткорлардан спортчиларгача: Президент орден ва медаллар билан тақдирланганларга мукофотларни топширди (фото)

    Шавкат Мирзиёев орден ва медаллар билан тақдирланганларга мукофотларни топширди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

     
     
     
    Фото: Президент матбуот хизмати

    Унга кўра, Шавкат Мирзиёевнинг фармонларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз икки йиллиги муносабати билан бир гуруҳ юртдошлар фахрий унвонлар, орден ва медаллар билан, чет эллик инвесторлар “Дўстлик” ордени билан мукофотланган эди. 30 август куни Кўксаройда ушбу мукофотларни топшириш маросими бўлди.

     
     
     
    Фото: Президент матбуот хизмати

    Давлат раҳбари маросим иштирокчиларини аввало Мустақиллик байрами билан табриклаб, тилакларини изҳор этди. Бу даврда мамлакат катта тараққиёт йўлини босиб ўтгани, барча соҳаларда ўзгаришлар бўлаётгани таъкидланди.

     
     
    Фото: Президент матбуот хизмати

    “Халқ манфаатини таъминлаш, инсон қадрини улуғлашга қаратилган ҳаракатларни давом эттириш мақсадида “Ўзбекистон-2030” стратегиясини ишлаб чиқдик. Унинг лойиҳасини муҳокамага қўйганимизда 1 миллиондан кўп таклифлар келиб тушди. Бу нимадан далолат? Халқимиз бефарқ эмас. Йўналишларимизни, камчиликларимизни кўрсатиб беряпти. Бу биз учун “йўл харитаси”. Давлатга энг катта ҳакам – халқ”, — деди президент.

     
     
    Фото: Президент матбуот хизмати
     
     
    Фото: Президент матбуот хизмати
     
     
    Фото: Президент матбуот хизмати
     
     
    Фото: Президент матбуот хизмати

    Бу муҳим ҳужжатда Ватан мустақиллигини ва тинчлигини асраш, кучли иқтисодиётни шакллантириш, халқ ҳаётини обод ва фаровон қилиш, фарзандларни баркамол этиб тарбиялаш вазифалари белгиланган.

     
     
     
    Фото: Президент матбуот хизмати

    “Содда қилиб айтганда, бизнинг мақсадимиз битта: у ҳам бўлса, Янги Ўзбекистонда халқимиз яйраб ишлайдиган, ҳаётдан рози бўлиб, яйраб яшайдиган давлат қуришдан иборат”, – деди Шавкат Мирзиёев.

     
     
    Фото: Президент матбуот хизмати

    Бунинг замини, аввало, тинчлик, барқарорлик. Халқ бунинг қадрига етиб, интилиш, меҳнат руҳида яшамоқда. Янги-янги замонавий саноат корхоналари ишга туширилмоқда. Илм-фан, технологиялар, хизмат кўрсатиш борасида муҳим натижалар қўлга киритилмоқда. 2022 йил якунларига кўра, мамлакатнинг иқтисодий ўсиш кўрсаткичи 5,7 фоизни ташкил этди.

     
     
     
    Фото: Президент матбуот хизмати

    Бугунги кунда мамлакатнинг барча ҳудудларида шинам уй-жойлар, йўл ва кўприклар, шифохоналар, боғча, мактаб, маданият ва спорт марказлари бунёд этилмоқда. Табиат қийинчиликларига қарамасдан, қишлоқ хўжалиги экинларидан мўл ҳосил олиниб, озиқ-овқат хавфсизлигини, халқ дастурхони тўкинлигини таъминлашга эришилмоқда. Шулар ҳақида гапирар экан, президент улуғ мутафаккир Алишер Навоийнинг “Бу дунёда инсонларнинг дард-у ташвишларини ўйлаб яшаш — одамийликнинг энг олий мезонидир”, деган сўзларини келтирди.

     
     
    Фото: Президент матбуот хизмати

    Бунинг ифодасини аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламига, жумладан, кекса авлод вакиллари, аёллар ва ёшларга ғамхўрликда яққол кўриш мумкин. Кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш, сифатли таълим бериш, замонавий касб-ҳунарларга ўргатиш, инфратузилмани яхшилаш ҳисобидан республикада камбағаллик даражаси сезиларли пасаймоқда. Давлат раҳбари маҳаллалардаги ишларни, одамларнинг фаоллигини қайд этди.

     
     
     
    Фото: Президент матбуот хизмати

    “Биз биринчи кундан халқ ичига кириб боряпмиз. Кўп тизимларни маҳаллага туширяпмиз. Нимага? Маҳалла — давлатчилигимизнинг замини. Агар 9 минг 400 та маҳалла тинч бўлса, юртимиз тинч бўлади. Инвестиция ҳам, таълим-тарбия, қурилиш, ободонлаштириш ҳам маҳаллада бўлса, қандай ўзгариш бўлади?! Мана, “Очиқ бюджет” орқали одамлар ўз муаммосини олиб чиқиб, овоз бериб, ўзи назорат қиляпти. Шунинг учун маҳалла тизимини ривожлантириш бўйича ишларимизни қатъий давом эттирамиз”, — деди Шавкат Мирзиёев.

     
     
    Фото: Президент матбуот хизмати

    Президент маросимга йиғилганларни номма-ном тилга олиб, давлат мукофотлари билан табриклади. Уларни Янги Ўзбекистоннинг чинакам бунёдкорлари сифатида қадрлашини таъкидлаб, фидокорона меҳнати, ёш авлодга ибрати учун миннатдорлик билдирди.

     
     
     
    Фото: Президент матбуот хизмати

    “Бахт нима ўзи? Фарзандлар бағрида соғ-саломат юриш, оилада, эл-юртда азиз бўлиш, ҳалол қилган меҳнатингнинг қадрини кўриш. Бутун халқимиз сизлар билан фахрланади, сизларга ҳавас билан қарайди. Илоҳим, мана шундай обрў, мана шундай ҳурмат-эътибор сизларни ҳеч қачон тарк этмасин”, – деди Шавкат Мирзиёев.

     
     
    Фото: Президент матбуот хизмати

    Шундан сўнг, мукофотланганларга фахрий унвон, орден ва медаллар тантанали равишда топширилди. Маълумки, президент ташаббуси билан “Имом Бухорий” ордени таъсис этилган. Юрт ва минтақада муқаддас ислом динини асраш, илмий меросни ўрганиш ва мусулмонларга етказиш йўлида маънавий жасорат кўрсатиб яшаган икки буюк ватандош, марҳум муфтийлар – шайх Зиёвуддинхон ибн Эшон Бобохон ҳамда шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари “Олий Даражали Имом Бухорий” ордени билан мукофотланган эди. Тадбирда уларнинг фарзандларига ушбу нишон топширилди.

     
     
    Фото: Президент матбуот хизмати

    Эл-юртда ҳурматга сазовор нуронийлар, давлат хизматчилари, олим ва педагоглар, тадбиркорлар, саноатчилар, ижодкор ва санъаткорлар, ҳарбийлар, спортчи ва мураббийлар мукофотларни қабул қилиб олди. Президент уларни табриклаб, дил сўзлари ва тилакларини айтди.

    “Бугун мен сизларнинг очиқ чеҳрангиз, бахтиёр кўзларингизни, сизлардаги баланд руҳни кўриб, очиғини айтсам, гўёки ўзим ҳам мукофот олгандек хурсанд бўлиб турибман. Ниятим: кўксингизга ярашиб турган мана шу юксак унвон ва нишонлар сизларга янги-янги куч-ғайрат бахш эцин”, – деди президент.Мукофотланганлар юксак эътибор учун миннатдорлик билдириб, халққа эзгу тилаклар билдирди.

     
     
     
    Фото: Президент матбуот хизмати
    30.08.2023, 19:14   Изоҳ (0)   24378
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда байрам кунлари автобуслар ҳаракати қандай тартибда бўлади?

    30.08.2023, 18:48

    Президент Саудиянинг Ўзбекистон энергетика тармоғини ривожлантиришга энг кўп инвестиция киритаётган компанияси раисини қабул қилди

    30.08.2023, 18:40

    Ўзбекистон ОТМларига кириш имтиҳонларида аёллар эркаклардан юқорироқ балл йиғди

    30.08.2023, 18:35

    Наманганда “Ташаббусли бюджет” учун ўқитувчилардан 500 минг сўмдан пул йиғилгани аниқланди

    30.08.2023, 17:54

    Сўровнома: Ўзбекистон аҳолисининг 74,1 фоизи ўз ҳаётидан жуда мамнун

    30.08.2023, 17:15

    Ўзбекистонда қарийб 50 турдаги офталмологик касалликларни даволаш йўлга қўйилди — ССВ

    30.08.2023, 17:05
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Путин Украинада жанг қилган Шимолий Корея аскарларини “қаҳрамон” деб атади

    Дунё | 17 август, 11:08

    Ҳамзат Чимаев Дю Плессини мағлубиятга учратиб, UFC’нинг янги чемпионига айланди (видео)

    Спорт | 17 август, 10:49

    Россияда оғир ҳаётий вазиятда қолган 100 дан ортиқ фуқаро Ўзбекистонга қайтарилади

    Ўзбекистон | 17 август, 10:35

    Ўзбекистонда солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида хабар берганларга қанча мукофот тўлангани маълум қилинди

    Ўзбекистон | 17 август, 10:01

    Жавобидан ҳайратда қоласиз: “Сеними, шошмай тур” мультфильмида одамлар қаерга ғойиб бўлган?

    Кино | 17 август, 09:30

    Ўзбекистонда божхона органлари томонидан кўрсатиладиган пулли хизматлар рўйхати тасдиқланди

    Ўзбекистон | 17 август, 09:03

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    Ўзбекистон | 16 август, 23:46

    Грецияда 4 кун ичида 242 та ўрмон ёнғини содир бўлди (видео)

    Дунё | 16 август, 23:39
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.